"ЭРТУҒРУЛ" режиссёри Ўзбекистонда


  • 16 Октябрь, 2018
  • 695

2018 йилнинг 15 октябрь куни “Текден фильм” ва “Бўздоғ фильм” Бошқарув кенгаши раиси, турк режиссёри Меҳмет Бўздоғ билан “Жалолиддин Мангуберди” сериалини суратга олиш масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Халқаро пресс-клубнинг матбуот анжумани ташкил этилди.

Айни кунларда алоҳида қизиқиш ва эътирофларга сабаб бўлаётган “Эртуғрул” сериали режиссёри Меҳмет Бўздoғ, “Simit Sarayi” бренди соҳиби, йирик тадбиркор-инвестор Холуқ Ўқутур, Ресторанлар соҳасида тадбиркор, инвестор Умар Сайфи Актулун, Стратегик тафаккур Институти Васийлик Кенгаши аъзоси, “Дирилиш-Эртуғрул” сериалининг илмий маслаҳатчиси Синон Товуқчилардан иборат делегациянинг ташриф буюришидан асосий мақсад, “Жалолиддин Мангуберди” тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокара олиб боришдир.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Маданият вазири, профессор Бахтиёр Сайфуллаев, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда иштирок этган ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Маълумот ўрнида: Меҳмет Бўздоғ 1983 йилда Туркиянинг Қайсери вилоятида дунёга келган. Сакаря университетининг тарих факультетини, магистрлик даражасини социология йўналиши бўйича тамомлаган. 2009 йилда “Мирай Фильм” номли киномотографияда “Қадрдон шаҳарлар” ва “Сўнгги туш” номли фильмларда сценаристлик ишларини бошлади. Сўнгги пайтларда энг машҳур сериал “Эртуғрул”нинг ҳам режиссёри ҳамда сценарий муаллифидир.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар