Миллионер бўлиш учун қанча вақт ишлаш керак?


  • 6 Апрель, 2022
  • 251

Қозоғистонликлар долларларда миллионер бўлиши учун 245 йил ва 11 ой ишлаши керак. Бу ҳақда Picodi.com нашри хабар қилди.

Мутахассислар 102 давлатдаги ўртача ойликдан келиб чиқиб рейтинг тузишган.

Ушбу рейтингда биринчи ўринда Швейцария қайд этилган. У ердаги аҳоли миллионер бўлиши учун бор йўғи 13 йилу 4 ой ишлаши керак. Иккинчи ва учинчи ўринларда Австралия ва Сингапур ўрин ўлган. У ердагилар 20 йилдан ошиқроқ вақт ишлаши керак.

Қозоғистон ушбу рейтингда 87 ўринда қайд этилган. Ўртача ойликни ҳисобга олганда қозоғистонликлар долларда миллионер бўлиши учун 245 йилу 11 ой вақт талаб этилади.

МДҲнинг бошқа давлатлаларидаги ҳолат: Россия 70 ўринда, у ерда одамлар 191 йилу 9 ой ишлашлари керак. Беларусда – 231 йилу 5 ой, Арманистонда – 215 йилу 4 ой, Ўзбекистонда 318 йилу 4 ой.

Рейтингнинг қуйи ўринларида Покистон, Нигерия ва Уганда қайд этилган: у ерларда мос равишда 427 йилу 6 ой, 435 йилу 6 ой ва 515 йилу 1 ой талаб этилади.


Бошқа мақолалар