Қирғизистонда референдум


  • 12 Декабрь, 2016
  • 917

Қирғизистонда конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум натижалари деярли аниқ. Марказий Сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдобекова журналистларга маълум қилишича, сайловчиларнинг аксар қисми ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

"Қонунчиликка мувофиқ, референдум амалга ошган деб ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи унда иштирок этиши лозим. Ўз навбатида, референдумда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпроғи ўзгартишларни ёқлаб чиқса, улар мамлакатнинг асосий қонунчилигига киритилади", деган у.

Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, президентнинг ваколатлари камайтирилади, парламент ва бош вазирнинг ваколатлари эса, аксинча, кенгайтирилади. Шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари ислоҳ этилади.

Бундан аввалроқ, бюллетенларнинг асосий қисми ҳисоблаб чиқилганида,  сайловчиларнинг 79 фоизга яқини Конституцияга киритилажак ўзгаришларни ёқлаб овоз бергани айтилганди. МСК раисининг қайд этишича, 20тага яқин сайлов участкасидаги бюллетенларни ҳисоблаш қолган ва бу натижаларга деярли таъсир кўрсатмайди.

Референдумда 1,191 миллион киши иштирок этган. Бу давомат 42 фоизни ташкил қилганини кўрсатади.

kun.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар