“Бойвачча” Нетаньяҳу


  • 20 Февраль, 2015
  • 1554

Исроилда сайловларга кам муддат қолди. Бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг қилмиишлари ўртага чиқишни бошлади.

Нетаньяҳу оиласининг сарф-харажатлари ўлкани шокка тушириб қўйди. Бунга кўра, Нетаньяҳу уйида ошпаз бўлишига қарамай 5 йилда кўчада овқатланиш учун 40 минг доллар (7,5 миллион тенгега яқин) сарфлади. Рафиқаси Саранинг икки йиллик соч ва макияж харажатлари эса 68 минг доллар (12 миллион 580 минг тенге)ни ташкил қилди.

Нетаньяҳу 2 йил аввал ҳам кўп сарф-харажат қилиши учун танқидга олинганди. Англиянинг афсонавий сиёсатчиси Маргарет Тетчернинг жанозасига кетаётганида кўп пул сарфлаш билан айбланганди. Бундан ташқари, Нетаньяҳунинг йиллик сарф-харажатларга музқаймоқ учун 2700 доллар (500 минг тенге) ажратгани катта шов-шувга сабаб бўлганди. Нетаньяҳунинг пулни у ёқ бу ёғига қарамай сарфлаши туфайли 17 мартда ўтказиладиган сайловлар олдидан ўзини қийин аҳволга солиб қўйиши айтилмоқда. 


Бошқа мақолалар