- 2016-10-17
Венгрияда кучга кирган қонунга кўра, энди кўчада яшаш жиноят ҳисобланади.
Венгрия миллий мажлисида 20 июнда қабул қилинган ва кечадан кучга кирган қонун доирасида уйсизларнинг кўчаларда яшаши тақиқланди. Янги қонунга кўра, бир уйсиз одам полиция тарафидан уч марта огоҳлантирилишига қарамай кўчада яшашда давом этса, жарима ёки ҳибс жазосига тортилади. Венгрия инсон ресурслари вазири ўринбосари Атилла Фулоп матбуот анжуманида энди ўлкада кўчада яшаш тақиқланганини, лекин уйсизлар учун мамлакат миқёсида 19 минг ётоқ ўринлик муассасалар фаолияти давом этишини билдирди.
Аҳолиси 9,7 миллион бўлган Венгрияда 20 минг атрофида уйсиз одам борлиги тахмин қилинади.