АҚШда 3 киши ҳибсга олинди


  • 27 Февраль, 2015
  • 1277

АҚШда ИШИДга қўшилишни режалаштирганлиги сабабли ҳибсга олинган 3 киши террор ташкилотига моддий ёрдам берганликда айбланди.

АҚШда ҳибсга олинган Нью Йоркнинг Бруклин районида яшовчи Абдурасул Ҳасанович Жўрабоев, Аҳрор Саидаҳмедов ва Аброр Ҳабибовлар ИШИДга моддий ёрдам берганликда айбланиб, даъво очилди. Нью Йорк шарқий округи прокурори Лоретта Линч бу бўйича берган интервьюсида “Сурияга хорижий жангариларнинг бориши ўлкамизга ва иттифоқдошларимизга қарши таҳдиддир” деди.

Прокурорлар очган даъвода 24 ёшли Жўрабоевнинг Ўзбекистон ватандоши эканлиги ва 2014 йил август ойида АҚШга келганлиги маълум қилинди. Ўзбек тилидаги веб сайти воситасида ИШИДни тарғиб қилганлиги қайд этилган Жўрабоевнинг 2014 йил 8 августдаги интернет орқали юборган хабарида ИШИД амр этган тақдирда АҚШ президенти Барак Обамани ўлдира олишини айтганлиги билдирилган.

Истанбулга учмоқчи бўлган вақтида Нью Йорк аэропортида қўлга олинган 19 ёшли Саидаҳмедовнинг ҳам “AK-47” автомат олиб, полицияга ўқ узишни истаганлиги ва ортидан FBIнинг бош офисига келиб, FBI ходимларини ўлдиришга доир сўзлар ишлатгани маълум қилинди. Ҳабибов (30) ва Саидаҳмедовнинг аввал Туркияга, сўнгра ИШИДга қўшилиш учун Сурияга боришни режалаштирганликлари аниқланди.

Улар айбдор деб топилган ҳолда 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши айтилмоқда.

АҚШда 2014 йил сўнгги бор ўтказилган сўраб-суриштирув ишида 100 дан ортиқ америкаликнинг ИШИДга қўшилганлиги аниқланганди.


Бошқа мақолалар