Италияда коронавирусдан ўлганлар сони 631 га етди


  • 11 Март, 2020
  • 541

Коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат чораларини ўлка миқёсига чиқарган Италияда вирус сабабли ўлганлар сони 631 нафарга етганлиги маълум қилинди.

Хитойдан чиққан ва тезда бутун дунёга ёйилган ҳалокатли коронавирус сабабли Италияда ўлим сони кўпаймоқда. Италияда тинч аҳоли мудофааси агентлиги тарафидан берилган баёнотда вирус сабабли яна 168 киши ҳаётдан кўз юмиши билан ўлганлар сони 463 дан 631 нафарга етганлиги айтилди. Ўлкада эпидемиянинг илк ҳолати қайд этилган 21 февралдан буён ўлим ҳолатининг энг улкан ортиши кузатилиб, касалланганлар сони 10 минг 149 нафарга етди.

Бугун Италия бош вазири Жузеппе Конте “Бутун Италия карантинга олинди. Ўлка миқёсида коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди” деб маълум қилди.


Бошқа мақолалар