Дўлга қарши янги жиҳоз


  • 17 Октябрь, 2020
  • 440

Осмонга юборилган овоз тўлқини билан сувнинг кристаллашишининг олдини олиб, ёмғирга айлантирадиган дўлга қарши “Dolusavar” жиҳозига ёғингарчиликлар мавсуми бошланиши билан қизиқиш ортди.

Туркиянинг Ван бизнесни ривожлантириш марказида фаолият юритаётган Эрон фирмаси тарафидан ишлаб чиқарилган дўлга қарши жиҳоз деҳқонларнинг зарар кўрмаслиги учун татбиқ этилган. Ушбу жиҳоз излаб гектар полизда овоз тўлқинларини тарқатиб, дўлнинг ёмғир шаклида ёғишини таъминлайди. Халқаро патентга эга дўлга қарши жиҳозни автопарклар, полиз майдонлари, қуёш эренгия панеллари каби дўл зарар берадиган ҳар соҳада фойдаланиш мумкин. Хорижга ҳам экспорт қилинадиган жиҳозга Туркиянинг турли шаҳарларидан буюртма келмоқда. Туркияда сотилган 20 та жиҳоз дўлнинг олдини олиб, юзлаб гектар полизни зарардан сақлади.

Эронлик бизнесмен Ядоллаҳ Насроллаҳи Туркия орқали Европа бозорига йўл очилганлигини ва жиҳоз “Турк моли” ёрлиғи билан ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди. Айниқса деҳқонларнинг ушбу жиҳоздан мамнун эканликларини билдирган Насроллаҳи: “Бу фаолиятимизни 10 йил аввал патентлаб Эронда олиб борган эдик. Эронда шу онда 400 дан ортиқ жиҳозимиз ишламоқда. Айни ишни Туркияа ҳам давом эттириб, бу ердаги аҳолининг ҳам бу технологиядан фойдаланишини мақсад қилдик. Ҳозирда Туркияда 20 дан ортиқ жиҳоз ишламоқда” деди.

Хориждан ҳам кўплаб буюртмалар олганини маълум қилган Насроллаҳи: “Илк экспортимизни Озарбайжонга қилдик. Жорий йилда Европага ҳам экспортни кўзлаяпмиз” деб гапирди.

Ушбу жиҳоз ацетилен газ ворситасида ишлайди. Бу газнинг портлашидан ҳосил бўлган махсус овоз тўлқини 12-14 км баландликка кўтарилиб, дўл булути ичидаги кристалларни ёмғирга айлантиради. Шу тариқа дўл шаклида эмас, ёмғир шаклида ёғади. Бу овоз тўлқинининг ёйилиши 70-80 гектарлик полиз майдонига етади.


Бошқа мақолалар