Трамп: АҚШда фақат икки жинс бўлади


  • 23 Декабрь, 2024
  • 35

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўз президентлигининг расмий биринчи кунидан бошлаб “трансгендер аҳмоқгарчилигини тугатиши”ни ваъда берди.

Трамп якшанба куни ёш консерваторлар билан учрашувида нутқ сўзлади.

Трамп: “Мен болаларни жинсий мажруҳлаштиришни тўхтатиш, бошланғич, ўрта ва юқори мактабларда ҳамда армияда трансгендер сиёсатидан воз кечиш учун фармонни имзолайман”, деди.

У бундан ташқари, “эркакларни аёллар спортига киритмасликка” ҳам ваъда бериб, “энди АҚШ ҳукумати расмий равишда фақат иккита – эркак ва аёл жинсини тан олишини” ҳам қўшимча қилди.

Трамп: “2025 йил 20 январь куни қўшма штатлар ўзининг тўрт йиллик омадсиз, қобилиятсиз, миллий инқироз даврини тугатиб, янги тинчлик даврини, тараққиёт ва миллий юксалиш асрини бошлайди. Мен Украинадаги урушни тўхтатаман. Ўрта Шарқдаги зулмни тугатаман”, деди.


Бошқа мақолалар