“Қорачиқ” мактаби биринчи ўринда!


  • 5 Июнь, 2015
  • 1898

2015 йили 2 ва 4 июнь кунлари Туркистон шаҳридаги 61 та мактаб ўқувчилари УБТ (Ягона миллий тест) синовларини топширди. Тест натижаси бўйича "Қорачиқ" умумий ўрта мактаби шаҳар бўйича биринчи ўринни эгаллади. Мактабнинг тест натижаси бўйича ўртача бали 110,75. Мактаб битирувчиси Қулахметова Зиёда 119 балл тўплади. Ғаниева Наргиза ва Қурбанов Зуҳриддин "Олтин белги" нишонини қўлга киритди. Салиева Дилноза ва Қаюмова Фариза "Имтиёзли аттестат" соҳиби бўлди.

Қуйида илк ўн ўринни эгаллаган мактаблар рўйхатини келтирамиз:

1. “Қорачиқ” умумий ўрта мактаби                                  -           110,75;

2. “Дарын” мактаб-интернати                                          -           109,7;

3. “Алишер Навоий” номидаги гимназия                        -           105,5;

4. 25-сонли умумий ўрта мактаб                                     -           101,8;

5. “Иқон” умумий ўрта мактаби                                        -           101,3;

6. “Э.Иззатуллаев” номидаги умумий ўрта мактаб        -           100,2;

7. “Ҳамза” номидаги умумий ўрта мактаб                       -           99,5;

8. “Яссавий” номидаги умумий ўрта мактаб                   -           98,5;

9. “С.Раҳимов” номидаги умумий ўрта мактаб                -           98,25;

10. “Ш.Ниёзов” номидаги умумий ўрта мактаб               -           98,16.

www.karachik.kz сайти "Қорачиқ" ўрта мактаби устозлар жамоасини ва мактаб ўқувчиларни ютуқлари билан табриклайди!


Бошқа мақолалар