Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтди


  • 11 Март, 2015
  • 2880

10 март куни кечаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар Диний Идорасининг собиқ муфтийси ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги биринчи муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этди.

Маълум қилинишича, мусулмон оламидаги машҳур диний арбоблардан бири Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружи хасталигидан вафот этган.

Воқеа соат 20:00 атрофида, марҳумнинг Тошкент шаҳридаги Ислом Университети спорт залида баскетбол билан шуғулланаётган пайтда юз берган.

Жаноза намози бугун 2015 йил 11 март, чоршанба куни, Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида (“Кўкча масжиди”) пешин намозидан сўнг ўқилди.

Муҳаммад Содиқ ибн Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Али, 1952 йилнинг 15 апрелида Андижон вилоятида таваллуд топган.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда ва ислом дунёсидаги энг машҳур илм одамларидан эди. У ислом уламоларининг нодавлат ташкилоти бўлган Ислом Уламоларининг Миллатлараро Иттифоқининг аъзоларидан бири  ҳисобланарди.

Муҳаммад Содиқ бошланғич диний таълимни отасидан олган. Совет ўрта мактабини 1970 йилда тўлиқ аъло баҳоларга тугатгач, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга қабул қилинади. Кейинчалик, Тошкентдаги Олий Ислом Институтида таҳсил олиб, 1975 йилда муваффақиятли тамомлади. 1976 йилда Ливиядаги ад-Даваъ ал-Ислами Миллий Ислом Университетига қабул қилинди ҳамда молиявий рағбат билан муваффақиятли тамомлаган. Ливияда таҳсил олиш йилларида СССР махфий хизматлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Мусулмон уламоларининг келажак авлодига, айниқса, Араб дунёсига ва ҳаттоки узоқ Япония каби мамлакатларга ҳам танитган.

1997 йилда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Саудия Арабистондаги халқаро Ислом ташкилоти бўлган Робитат-ул-Олами Исломия (Мусулмон Олами Лигаси) таркибидаги Мусулмон давлатлар ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги федерациясига раҳбар этиб тайинланди. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шу кунгача ушбу ташкилот бошқарув кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланар эди.

Барча яқинларига ва мухлисларига сабри жамил ва марҳумга Аллоҳдан раҳмат тилаймиз.


Бошқа мақолалар