- 2017-03-01
Мактубда Туркистон шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков 5 ёшли болага жамоат ишларида фаол иштирок этгани ва шаҳарни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётига ҳисса қўшганлиги учун миннатдорчилик билдирмоқда.
Ушбу кулгули ҳолат ҳақида Мадина исмли фойдаланувчи ўзининг “Facebook” саҳифасида маълум қилди.
У “Ушбу мактубни болага ҳокимият номидан беришди. Қизиқ, беш ёшли тайёрловчи гуруҳ ўқувчиси Туркистон иқтисодиётига ва гуллаб-яшнашига қандай ҳисса қўшди экан?” деб ажабланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, болакайга миннатдорчилик мактубини мустақиллик куни арафасида 27-мактабда ҳокимият номидан беришган.
Шаҳар ҳокимияти матбуот котиби Гауҳар Қабилбекова ушбу ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилишини айтди.
Қабилбекова “Ҳеч ким 5 ёшли бола учун миннатдорчилик мактубини сўраган йўқ. Бу исм рўйхатимизда йўқ эди. Биз буни текшириб чиқдик. Биз ҳозир ким ва қандай шаклда буни амалга оширганлигини аниқлаяпмиз. Мукофотлар билан ишлаш топширилган бўлим устидан хизмат суриштируви олиб борилмоқда. Иш ҳафтаси бошлангач, чоралар кўрилади. Мактабни ҳам текширамиз. Ҳозирча бошқа ҳеч нарса айта олмайман” деди.