- 2024-03-13
“Россияга тегишли ракеталар Польшага тушди” деган иддаолар “Учинчи жаҳон уруши бошланадими?” каби хавотирли ўйларга сабаб бўлди. Ракеталарнинг Украина армиясига тегишли эканлиги маълум қилинганидан кейин дунё чуқур нафас олди.
Украина президенти Зеленскийнинг “Террор фақат бизнинг ҳудудимизда эмас. Молдовага ҳам ёйилди. Рус ракеталари дўст ўлка бўлган Польшага ҳам зарба берди” сўзлари ортидан Россияга қўшни давлатлар миллий хавфсизлик кенгашлари зудлик билан тўпланди. Қуролли кучлар жанговор ҳолатга келтирилди. Ушбу тайёргарлик кечаси билан давом этиб “НАТО билан Россия тўқнашади. Учинчи жаҳон уруши бошланади” деган хавотирли гаплар такрор кун тартибига чиқди.
Польшанинг айбловларига жавобан расмий Москва “Польша чегараси яқинидаги ҳеч қандай нишонга ракета отмадик. Ракеталар рус армиясига тегишли эмас” деб маълум қилди.
Воқеа жойини кўздан кечирган АҚШлик мутахассислар “Далиллар Польша ҳудудига тушган ракеталар рус ракеталарини уриб тушириш учун отилган Украина ракеталари эканлигини кўрсатмоқда” деб хабар қилиши тарангликни юмшатди.
Польша президенти Дуданинг “Пшеводов қишлоғидаги портлаш Польшага йўналтирилган ҳужум эмас. Украина очиқ ва тушунарли шаклда рус ракеталарини уриб тушириш мақсадида ракета отиб ўзини ҳимоя қилди. Барча далиллар бунинг бахтсиз ҳодиса эканлигини кўрсатмоқда” деган гапи билан 20 соат давом этган урушга тайёргарлик ҳолатини тугатди.