- 2015-10-30
Қора танли ватандошларни ўлдирган полициячининг мудири Томас Жексон кеча вазифасидан истеъфога чиқди. Унинг ортидан икки полициячи бошидан ўқ еди. Полиция 90 кишини ҳибсга олди. Норозилик намойишлари 17 штатга ёйилди.
АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида намойишлар янгидан бошланди. АҚШ адлия вазирлигининг Фергюсон полицияси ва қарори ҳақида “ирқчи нохолислик билан ҳаракат қилди” деган баёнотидан кейин кеча Фергюсон полиция бошқармаси мудири Томас Жексон истефъосини берди. Бунинг ортидан полиция бошқармасидан ташқарида икки полицияга ўқ узилди. Сент Луис полиция бошқармаси вакиллари ҳар икки полициячининг оғир яраланганини билдиришди. Фергюсон ўтган ёзда 18 ёшли Майкл Браун исмли қуролсиз қора танли йигитнинг ўлдирилиши ортидан катта тартибсизликларга саҳна бўлганди. Бир ҳафта аввал яна бир қора танли йигитнинг ўлдирилишидан кейин Фергюсонда тартибсизликлар қайтадан бошланди. 17 штатга тарқаган намойишлар кеча янги бсоқичга кўтарилди. Сент Луисга борадиган йўлларда қора танли одамлар автомобилларида туриб олдилар.
Бир қанча кишининг автомобили тортиб олинди. Полициянинг минтақага кира олмаганлиги ва оқ танлиларнинг аризаларидан кейин ҳарбийлар келганлиги маълум бўлди. 90 киши ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлардан 13 кишининг Америка ватандоши эмаслиги иддао этилди. 9 нафари француз туристи эканлиги ва бу ҳолатнинг Франциянинг Вашингтондаги элчихонасига етказилганлиги билдирилди. FBI минтақада тартибсизликларнинг олдини олиш учун тадбирлар олди.