YouTube да пуллик обуна хизмати ишга тушади


  • 22 Октябрь, 2015
  • 1255

YouTube Red хизмати фойдаланувчилари ойига 9,99 доллар эвазига видеолавҳаларни чекланмаган миқдорда томоша қилиш ва юклаб олиш имконига эга бўлади.

YouTube видеохостинг хизматида 28 октябрдан бошлаб пуллик обуда хизмати пайдо бўлади, деб хабар берди YouTube расмий блоги.

YouTube Red га обуда бўлган фойдаланувчилар видеолавҳаларни чекланмаган миқдорда рекламасиз томоша қилиш имконига эга бўладилар. Ундан ташқари видеолавҳаларни юклаб олиб интернет алоқаси бўлмаган пайтда ҳам томоша қилиш мумкин.

Ушбу обуна нархи ойига 9,99 долларни ташкил қилади. YouTube хизматидан ҳар қандай ускуналарда фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари видеолавҳаларни томоша қилиш учун YouTube махсус дастурини ҳам ишлатиш мумкин.

Компания хабарига кўра, келаси йилдан бошлаб YouTube Red хизмати фойдаланувчилари бир қатор филм ва видеолавҳаларга эксклюзив томоша қилиш ҳуқуқини оладилар.

Яна бир янгилик, бу компаниянинг YouTube Music дастуридир. Ушбу дастур фойдаланувчилари маълум тўлов эвазига, миллионлаб мусиқали видеолавҳаларни қонуний равишда томоша қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда YouTube маъмурияти авторлик ҳуқуқини жуда жиддий муҳофаза қилади ва ушбу қоидага мос бўлмаган видеолавҳалар намойиши дарҳол тўхтатилади.


Бошқа мақолалар