- 2021-04-03
АҚШ ҳарбий операцияларида мингга яқин тинч аҳоли қазо топган. Дунё бўйича ўтказган ҳарбий операцияларда 499 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида ҳисобот топширган АҚШни Ўрта Шарқдаги коалиция ёлғончига чиқарди. Коалиция, фақатгина Ироқ ва Сурияда 640 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмганини эълон қилди.
Ўрта Шарқда қурган коалиция кучлари билан ҳарбий операцияларини давом эттираётган АҚШ, тинч аҳолини ўлдиришдан тўхтамаяпти. АҚШ мудофаа вазирлиги ва Ўрта Шарқдаги коалиция кучлари тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар бўйича бир-бирига мос келмайдиган ҳисоботлар бермоқда.
Собиқ президент Обама томонидан 2016 йили имзо чекилган қонун доирасида ҳар йили май ойида ҳисобот тайёрланади. АҚШнинг дунё миқёсида ўтказган операцияларида содир бўлган тинч аҳоли ўлими ушбу ҳисоботлар орқали кенг жамоатчиликка эълон қилади.
Бу йилги ҳисоботда 499 нафар оддий аҳоли ҳалок бўлгани эълон қилинди.
Коалиция кучлари ҳам ҳарбий операцияларда тинч аҳолига етказилган зарар ҳақида ҳисобот тайёрлаб эълон қилди. Пентагон ҳисоботида, АҚШ ҳарбийлари жами 499 кишининг ҳаётига зомин бўлган дейилса, коалиция ҳисоботида фақатгина Сурия ва Ироқда 1 йилда 640 киши ҳаётдан кўз юмгани қайд қилинган.
Коалиция Ўрта Шарқда 2017 йил январдан 2018 йил апрель ойигача жами 892 нафар бегуноҳ аҳоли ўлдирилганлигини маълум қилди.