- 2019-12-10
Қозоғистонда ОАВ Ироқ ва Суриядаги жангарилар давлати ИШИДни “исломчилар” деб ёзмаслиги ва атамаслиги тавсия қилинди. Бу ҳақда 16 март куни BNews.kz сайтига интервью берган Қозоғистон дин ишлари қўмитаси вакили Ғалим Шойкин таъкидлаган.
“Бу ташкилот аъзолари ҳақиқий жиноятчилар ҳисобланишади. Улар ўз ҳаракатини ислом дини билан боғламоқчи бўлишади. Қандайдир жиноятчилар тўдасини “Ислом давлати” деб аташда мантиқ йўқ. Менга шундай кўринмоқда”, дейди Ғалим Шойкин.