Қозоғистон биринчи ўринда


  • 23 Май, 2022
  • 211

Қозоғистон аҳолига газ етказиб бериш қулайлиги борасида рейтингда биринчи ўринни, Россия эса иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу рейтинг “РИА Рейтинг” мутахассислари тарафидан тайёрланди.

Рейтингда “Аҳолига газ етказиб бериш қулайлиги бўйича биринчи ўринни Қозоғистон эгаллади. Бу ерда ўртамиёна аҳоли ўртача маошига 8,6 минг кубометр газ сотиб олиши мумкин. Маошлар ўлкада унчалик катта эмас, лекин газ нархи рейтингда иштирок этган барча мамлакатлар ичида энг арзони ҳисобланади. Иккинчи ўринни эса Россия эгаллаб, бу ерда 7,4 минг кубометр газ сотиб олиши мумкин” дейилган.

Бундан ташқари дастлабки бешталикка Буюк Британия, Люксембург ва Австрия ҳам кирган. Ушбу давлат ватандошлари маошига 3,9 минг кубометр газ сотиб олишлари мумкин.

Энг кам газни Молдова аҳолиси, яъни 858 кубометр сотиб олиши мумкин. Бу Қозоғистон билан қиёслаганда 10 баравар кам кўрсаткичдир. Молдовадан ташқари, сўнгги ўринни эгаллаганлар орасида Болгария, Греция, Руминия ҳамда Босния-Герцеговиналар бор. Ушбу давлат аҳолиси маошига 1,4 минг кубометрдан кам газ сотиб олади.

Аввалроқ Қозоғистон дунёдаги энг кучли паспортлар рейтингида бир поғона кўтарилиб 69- ўриндан жой олганди. Қозоғистонликлар 75 та давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин.


Бошқа мақолалар