Францияда авиаҳалокат


  • 24 Март, 2015
  • 1389

Немис ҳаво йўллари ширкати “Lufthansa”га тегишли “GermanWings” ҳаво йўлларининг Дюссельдорфдан Барселона учаётган самолёт ичида 144 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари билан Франция ҳудудида ҳалокатга учради.

 Франция президенти Франсуа Олланд Германиянинг Дюссельдорф шаҳридан Испаниянинг Барселона шаҳрига учаётган аэробус A320 русумли самолётнинг Франциянинг жанубидаги Барселоннет минтақасида ҳалокатга учраганлигини маълум қилди.

Олланд француз телеканалларига берган интервьюда ҳалокат муносабати билан Германия бош вазири Ангела Меркель ва хизмат сафари билан Парижда бўлган Испания қироли Филипп билан учрашишини билдирди.

“Ҳалокатнинг юз бериш сабаблари ва дастлабки маълумотларга асосланиб, ҳалокатда оқибатида тирик қолганларнинг йўқлигини ўйламоқдамиз” деган ифодаларни ишлатган Олланд ўлка миёсида бирдамликка чақирди.

Самолётнинг тоғри минтақага қулаганлиги ва ичида 144 йўловчи ҳамда 6 экипаж аъзоси бўлганлигини маълум қилди. Франция ички ишлари вазири Бернар Казеневнинг суриштирув ишларини олиб бориш учун воқеа жойига жўнаб кетганлиги қайд этилди.

Бу орада самолётнинг маҳаллий вақт билан 12:00 лар атрофида радарлардан ғойиб бўлганлиги билдирилди. 


Бошқа мақолалар