- 2024-02-20
Туркия-Исроил икки томонлама алоқаларни нормал ҳолатга келтириш борасидаги келишувнинг 26 июнь куни Римда якунлангани билдирилди.
Ушбу келишувда Хамас билан боғлиқ ҳеч қандай ҳукм йўқлиги маълум қилинди. Қуйида ушбу келишувдаги муҳим деталлар келтирилган:
Исроил 2013 йил март ойида Туркиянинг илк талабини қабул қилиб, тарихда илк бор “хорижий давлатдан узр сўраганлиги” айтилиб, келишувда Туркиянинг қолган икки шартини ҳам қабул қилганлиги қайд этилди.
Бу йўналишда Исроил Мовий Мармара ҳужумида ҳаётдан кўз юмганларнинг оилаларига товон пули тўлашни ва Туркиянинг Ғаззодаги инсонпарварлик ёрдамини ҳам қабул қилди.
Икки ўлка орасида тузилган келишув қамровида Туркиянинг Ғаззога инсонпарварлик ёрдамидан ташқари тинч аҳолига зарур бўлган хомашёларни киритишни таъминлаши ва инфраструктура инвестицияларни амалга оширишни, Ғаззо аҳолиси учун ётоқхоналар қурилиши ҳамда 200 ўринлик Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси қисқа вақт ичида қуриб битказилиши айтилди.
Ғаззо аҳолисининг энг зарур эҳтиёжлари бўлган нарса электр ва чиимлик суви муаммоси ҳам бериладиган электр ва сув миқдори ортдирилиши билан ҳал этилади.
Иддаоларга қарамай икки ўлка орасидаги келишувда Хамас билан боғлиқ ҳеч қандай ҳукм мавжуд эмас.
Туркиянинг Фаластин авлати ва халқига кучли дастаги айни шаклда давом этишини айтган вакил Исроил билан тузилган келишувнинг Туркия томонидан 2010 йил 31 майдан бошлаб олиб борган ишларининг дипломатик муваффақияти деди.