- 2020-12-17
Ортга қайтиш мумкин бўлмаган сафарга 100 мингдан ортиқ талабгор чиқди.
“Mars One” ташкилотининг 2023 йили Марсда қуришни режалаштирган колонияда яшаш учун бугунгача 100 мингдан ортиқ киши талабгор бўлиб чиқди.
Фойда кўришни мақсад қилмаган ташкилотнинг баёнотида апрель ойидан бери 100 та давлатдан 100 мингдан ортиқ астронавт проектда иштирок этиш учун мурожаат қилганини маълум қилинди. Қизил сайёрага боришни истаганлар орасида 19 билан 34 ёш орасидаги 11 нафар турк ватандоши ҳам бор. Ташкилот етакчилари талабгорлар орасида хитойликлар ва АҚШликлар кўпчиликни ташкил этишини билдиришди. Аввало мурожаат қилиш тўловини тўлаган талабгор 1 дақиқалик ўзини танитиш видеолавсҳасини “Mars One” ташкилотининг интернет сайтига юклайди. Мурожаат қилиш тўлови киши бошига тушадиган ялпи миллий маҳсулот нисбати бўйича давлатларга кўра 5 доллардан 73 доллар орасида ўзгариб турибди. Масалан, АҚШда бу рақам 38 доллар, Мексика учун эса 15 доллар қилиб белгиланган. Ташкилотнинг 24 астронавтни танлаб оладиган 2 йил давом этадиган саралаш босқичи реалити шоу қилиб телевизордан намойиш этилади. Хоҳловчилар келажакнинг марсликлари учун овоз бериши мумкин. Танловдан ўтган номзодлар тўрт кишилик гуруҳларга бўлиниб, Марсдаги шарт-шароитларга ўрганишлари учун 8 йиллик таълимотдан ўтказилади. Ҳаракати чекланган майдонда яшашни ўрганадиган астронавтлар электрон асбобларнинг таъмири ва тиббий муолажа бўйича ҳам таълим оладилар. Қизил сайёрага 2023 йили апрель ойида учадиган биринчи гуруҳ яна халқнинг овози билан аниқланади. Қолган бешта гуруҳнинг ҳам 2 йил оралиғида Марсга бориб жойлашиши мўлжалланмоқда. “Mars One” 2016 йилдан эътиборан Марсга спутниклар, яшаш агрегатлари, воситалар, эҳтиёт қисмлар юборишни бошлайди. Фақат биринчи гуруҳнинг Марсга учирилиши 6 миллиард долларга тушади. Ташкилот 18 ёшидан катта камида 1,57 метр бўйли, қизиқувчан, тадбиркор, қийинчиликларга чидамли, осон мослашувчи, атрофидагилар билан яхши муносабатлар ўрната оладиган истаган киши мурожаат қилиши мумкинлигини билдирганди. Мурожаат учун энг муҳим шарт эса астронавтларнинг "борса келмас"га сафарга чиқишларини қабул қилишлари. Марсга боришни қабул қилганлар ортга қайтмайдиган бўлиб бу дунё билан видолашадилар.