- 2018-07-25
Инглиз қироллик хонадони аъзоларига баъзи сўзларни ишлатиш тақиқланганлиги маълум бўлди. Ҳар қандай ҳолатда мана шу 8та сўзни ишлатиб қўймасликлари учун оила аъзоларига махсус дарс ҳам ўтилар экан. Инглиз қиролият хонадонига "ярашмайди" деб топилган 8 та сўз мана булар:
1. Ҳожатхона. Бу сўз тубан ва номуносиб эмиш. Унинг ўрнига “ювиниш хонаси” деб ишлатиш тавсия этилади.
2. Кечирасиз. Бу сўз, оила аъзоларининг хатога йўл қўйганлигини кўрсатади. Ҳолбуки қиролият оиласи хатодан пок эмиш. Шу боис бу сўзни айтиш тақиқланган.
3. Диван. Бу сўз дангасалик аломати бўлиб ҳисобланармиш. Уни ҳатто сарой хизматчиларининг фойдаланиши ҳам тақиқланган.
4. Зал. Саройда кўплаб заллар бўлишига қарамай бу сўзнинг негадир хонадон аъзоларига ярашмаслиги боис ишлатилмас экан. Унинг ўрнига “кенг хона” дейишни маъқул кўришади.
5. Ота. Бу сўз ишлатилса, гўё тартиб-интизом бузилишига олиб келади деб ишонишади. Ҳойнаҳой бунинг сири, охирги 60 йилда қиролликни аёл киши бошқараётганида бўлса керак.
6. Парфюм. "Парфюм" оилада бирон камчиликни ё бадбўйликни яшириш деб баҳоланади. Шу сабабли унинг ўрнига “хушбўй ҳид” сўзи ишлатилар экан.
7. Чой. Инглизлар учун жуда муҳим бўлган “чой” сўзи ҳам негадир оила аъзолари учун номуносиб деб қаралади ва уни асло ишлатишмайди.
8. Дабдаба. Дунёнинг энг дабдабали оиласи деганда Инглиз қиролият оиласидан ўзадигани йўқ аслида. Лекин, бу сўз оилада, суҳбатдошини паст кўриш маъносига келгани учун оила аъзоларига тақиқланган.
Қиролича Елизавета, қироллик оиласига келин бўлиб тушган янги аъзо - Кембридж герцогиняси Кейт Мидлтонни ҳам оила ичидаги тақиқлар борасида огоҳлантирганди.