- 2012-12-30
Android ўз фойдаланувчиларига бир қатор янги функцияларни тақдим этмоқда. Улардан баъзилари кундалик ҳаётимизда смартфонлардан фойдаланиш самарадорилигини янада оширади. Ёдингизда бўлсин: Android 5.1 версияси фақат "Galaxy S6" учун мўлжалланган.
Аndroid 5.1, албатта, йирик ўзгариш, аммо у Android 2.3.6дан Android 4.0га ўтиш каби улкан эмас. Шунга қарамай, анча эски версия фойдаланувчилари учун имконсиз бўлган 10 та функция мавжуд ва улар Android 5.1 пайдо бўлиши билан юзага келади. Қуйида ушбу функциялар нимадан иборат эканлигини батафсил ҳикоя қиламиз.
1.Блокка қўйиш экранидан тезкор созлагичларга ўтиш.
Сиз пардани тушириб, Wi-Fiни ўчириб қўйишингиз ёки қурилма код билан ҳимояланган тақдирда ҳам фонарни блокка қўйиш экранида туриб ҳам ёқишингиз мумкин. Бу жуда қулай, аммо ёдингизда бўлсин, сиздан бошқа инсон ҳам сизнинг қурилмангизда айнан шуни амалга ошириши мумкин.
2. Тезкор созлагичларни бошқариш.
Панелнинг ташқи кўринишини кўпроқ назорат қилиш имконияти мавжуд. Сиз кераксиз, деб ҳисоблаган ёрлиқларни олиб ташлашингиз мумкин.
3. Қурилмани ҳимоялаш.
Экранни блокка қўйишнинг ҳавфсиз усули (пароль қўйиш)ни ўрнатинг ва ҳимоянгиз автоматик тарзда ишга тушади. Ҳатто қурилма завод томонидан ўрнатилган созлагичларга ўтказилганда ҳам, у пароль томонидан ҳимояланади.
4. Аудиочақирувлар юқори сифат даражасидаги овоз билан амалга оширилади.
Буни HD Audio кўмагидаги қурилмаларда суҳбатдош билан бўладиган мулоқот пайтидагина сезиш мумкин.
5. Устувор вазифаларни созлаш.
Эслаткичлар учун янги созлагичлардан фойдаланишингиз мумкин. Улар сизни исталган вазиятда ва вақтда уйғотиши ёки уйғотгич остида ёруғликни кўргунингизга қадар кутиб туриши мумкин.
6. Бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта билан ишлаш.
Сиз иккита SIM-карта билан мустақил тарзда ишлашингиз мумкин, бунинг учун Android 5.1да барча қулайликлар мавжуд. Бироқ, бундан ташқари сиздан бошқа одам смартфонингиздан фойдаланса, турли SIM-картларни ҳар хил фойдаланувчи учун қўллашингиз ҳам мумкин.
7.Тезроқ уланинг.
Androidнинг кўпгина версияларида Wi-Fi ва Bluetoothни ишга тушириш учун тезкор созлагичлар бор. 5.1 версияси эса нафақат протоколни ишга тушириш, балки уланиш имкони мавжуд бўлган тармоқларни текширувдан ўтказиш ва улардан бирига уланиш имконини беради. Энг аҳамиятлиси, уларнинг бари - тезкор режимда.
8. Эслатмаларни "ҳайдаб юбориш"
Android 5.0 Lollipopда эслатмалар тизими қайта ишланган эди, аммо барча янги нарсалар каби у ҳам янада ривожлантиришни талаб этмоқда. 5.1 версиясида эса сиз барча эслатмаларни экрандан "қувиб юбориш" имкониятига эга бўласиз, аммо шу билан бирга уларни Эслатмалар Марказида сақлаб қолишингиз мумкин.
9. Мусиқа ижроси вақтида тизимдаги баландликни ўзгартириш
Албатта бу ҳар куни керак бўлмайди, аммо Android 5.1 да мусиқа ижроси вақтида нафақат ижро этилаётган композиция овозини, балки барча эслатмалар ва тизимнинг умумий овозини бошқариш мумкин.
10. Wi-Fi ишламайдиган тармоқларни четлаб ўтиш.
Android 5.1 қурилмаси уланиш учун етарли сифат даражасига эга бўлмаган тармоқни топса, у мазкур тармоқни эслаб қолиб, кейинги сафар унга уланмайди.
Android 5.1 тақдим этаётган функциялар ана шулардан иборат эди.