Эрон ва шиа империализми


  • 7 Апрель, 2015
  • 1805

Ўрта Шарқдаги ислом давлати лидерлари сунний-шиа тўқнашуви келиб чиқишидан хавотирда. Аслида Ўрта Шарқда сунний-шиа тўқнашуви аллақачон бошланиб бўлган. Баъзи жойларда шиалар ИШИДдан ҳам бадтар золимлик қилмоқда. Ироқда Саддамнинг туғилган жойи бўлган Тикрит ИШИД ишғоли остида эди. Ироқнинг шиа гуруҳлари Тикритни қайтариб олишди. Лекин сунний халқни қатлиом қилиб, молларини талон-тарож қилишди. Бу фақат Тикрит билан чекланиб қолмади. Шиалар ҳамма жойда айни зулм ва талон-тарожни амалга оширмоқдалар.

Аллоҳу таоло золимнинг душманидир. Ўрта Шарқда шиа қатлиоми ва талон-тарожининг ортида Эрон турибди. Минтақадаги кенг қамровли сунний-шиа урушининг асл режалаштирувчиси Исроил ва АҚШдир. Бу учун улар Эрондан фойдаланишмоқда.

Авваллари Германия, империализмнинг қаршисида Югославия ва Туркияни кўрарди. Югославия учун Милошевичдан фойдаланишди ва ўлкани буюк Сербия хаёли билан кичик Сербияга айлантирди. Эрон империализм билан иқтисодий юк остида қолади. Эроннинг Исроил ва АҚШга душманлиги хўжакўрсинга холос.

Эроннинг сиёсатчи ва қўмондонлари Ўрта Шапрқда шиалардан фойдаланиб, минтақада маҳаллий кучга айланиш ниятида. Эронлик қўмондонлар ўлкалари учун 5 пойтахтли Эрон қуриш фикридалар. Теҳрон-Шом-Бағдод-Байрут ва Адан...

АҚШ Ироқни ишғол қилди, лекин тарк этаётганда Эронга топшириб кетди. Сурияда Эрон аскарлари жанг қилмоқда. Баъзи манбаларга кўра, Сурияда 30 минг Эрон ҳарбийи бор. Ракета ва бошқа барча қуроллар Эрондан келмоқда. Немислар мустамлакачиликларига энг катта тўсиқ бўлган Туркияда сунний-алавий тўқнашувини чиқариш учун DHKP-C коммаунист террор ташкилотидан фойдаланмоқда. Бу ташкилотнинг аъзолари аслида Германия аскарларидир.

Туркияда ўтган ҳафта шаҳид қилинган прокурорни ўлдириш буйруғи хориждан берилганди. DHKP-Cнинг қасоси ва таълимотини келтирган чопар польшалик Англия ватандоши немис BND жосуси Качинскийдир. Исроил-АҚШ-Германия-Сурия-Эрон 30 йилдан бери турк-курд биродарлигини бузиб, ички уруш чиқариш пайидалар. Бу масалани ҳал этиш учун қўйилган илк қадам ҳам уларни хавотирга солиб қўйди.

Ёвуз кучларнинг янги режалари сунний-шиа урушига замин ҳозирлашдир. Германия марказий нашрлари ва Туркиянинг Жумҳурият халқ партияси (CHP) уларга хизмат қилмоқда. Истеъфодаги ҳарбий сифатида шуни аниқ айта оламан: Урушнинг энг шиддатлиси разведка ташкилотлари орасида бўлади. Германиянинг мағлубиятга учрашининг энг катта сабаби Гитлер Германияси разведкасининг бошида турган адмиралдир. У немисларга эмас, сионизм ва инглизларга ишлайдиган жосус эди.

Мустафо Нажотий


Бошқа мақолалар