Амстердамда қуролли ҳужум


  • 23 Февраль, 2022
  • 227

Голландиянинг Амстердам шаҳрида қуролланган кимса “Apple” дўконига кириб, ичидагиларни асир қилиб гаровга олди.

Технология гиганти “Apple”нинг Амстердамдаги дўконида харидор ва сотувчилар гаровга олинди. Қуролланган кимса дўкондагиларни гаровга олганидан сўнг полиция дўконни ўраб олиб, хавфсизлик чораларини кўрди.

Амстердам полицияси “Twitter”даги саҳифаси орқали дўконга кирган жиноятчини ушлаш учун кўплаб полиция экипажининг воқеа жойига юборилганлигини маълум қилди. Воқеа жойига махсус бўлинма ходимлари ҳам етиб келди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда жиноятчи қўлидан қочган асирни қуваётганида полиция автомобилини билан туртиб тўхтатилганлигини кўриш мумкин. Полиция баёнотида робот ёрдамида жиноятчининг уст-боши бомба назоратидан ўтказилганлиги ва у шифокорлар қўлига топширилганлиги айтилди.


Бошқа мақолалар