Каримовга суиқасд ортида Пенсильвания


  • 7 Апрель, 2015
  • 2608

АҚШлик ёзувчи Пол Уильямс “Гладио операцияси” номли янги китобида Гуленнинг CIA билан алоқасини фош этди.

Уильямснинг китобида Гуленнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қарши суиқасднинг ортида турганлигини билдирмоқда. Собиқ FBI маслаҳатчиси, террор бўйича мутахассис ва тадқиқотчи ёзувчи профессор Пол Уильямс янги чиқадиган китобида Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлиқ шов-шувли деталларга ўрин бермоқда. Китобда параллел тузумнинг теран боғлари қуйидаги сўзлар билан баҳоланган: “Гуленни илк бор АҚШнинг собиқ Анқарадаги элчиси Марк Гроссман кашф қилди. СССРга қарши радикал исломни дастаклаш операциясига киритди.”

Гуленнинг Ўзбекистондаги мактабларида “ўқитувчи” қиёфасида кўрсатилган CIA агентларининг давлат президенти Ислом Каримовга суиқасд ташкил қилиши туфайли ўзбек ҳукумати Гулен мактабларини бекитиб ташлади.

“Гладио опрецияси: Ватикан, CIA ва мафия орасидаги муқаддас бўлмаган иттифоқ” номли китобда шов-шувли сирлар ошкор бўлди. Янги китобдаги Пенсильвания: “СССРнинг 1979 йилдаги ишғолидан бир неча ой аввал CIA “Бўрон операцияси”ни амалга оширди ва Фатҳуллоҳ Гулен тарафидан ташкилланган “Янги исломий дунё тизими хаёли” дейилган фикрни ўртага чиқарди.

Ўзбекистон президенти Ислом каримовга қарши амалга оширилган суиқасдда иштирок этганларнинг Гулен мактабларида ўқитувчилар алоқаси маълум бўлгач, бу мактаблар бекитилди. Бу мактабларни битириб чиққан 8 нафар журналист провакация уйғотувчи чақириқларда бўлгани сабабли ҳибсга олинди.”

Ислом Каримовга қарши суиқасд тергов-суриштирув ишларида Гуленнинг CIA билан алоқаси маълум бўлди. 70 ўқитувчининг АҚШнинг қизил ва яшил паспортига эга эканлиги ҳамда махфий мувофиқлаштириш учун келганлиги аниқланди.

“Сицилия мафияси ичидаги алғов-далғовлик сабабли турк мафиялари ва CIA Ўрта Осиёда морфин моддасини героинга айлантирувчи лабораториялар қуришди. Гулен ҳам бу наркотрафик ичида жой олди.”

1999 йил 16 февралда Каримовнинг автомобилига ҳукумат биносига яқинлаган вақтида бомбали ҳужум амалга оширилди. Каримов ҳужумдан ҳеч бир зарар кўрмай қутулиб, суиқасдчилар Тошкент аэропортида қўлга олинди. Воқеада 15 киши ҳаётдан кўз юмди. Муваффақиятсизликка учраган суиқасд ва тўнтариш ташкилотчилари орасида баъзиларнинг Фатҳуллоҳ Гулен жамоатига мансуб эканлиги маъулм бўлгач, Ислом Каримов 1999 ва 2000 йилларда Гуленнинг Ўзбекистонда очган мактабларини ёпиш амрини берганди.


Бошқа мақолалар

  • 2017-06-16
Учрашув