Уйғониш вақти келди


  • 15 Июль, 2017
  • 1452

"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, билсинки, Аллоҳ уларнинг ўрнига шундай қавм келтиргай, Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севади. Улар мўминларга нисбатан юмшоқ, кофирларга нисбатан шарафли ва шиддатлидир. Аллоҳ йўлида жанг қилади ва буни танқид қилганларнинг гап-сўзларидан қўрқмайди. Бу нарса Аллоҳнинг шундай лутфики, истаган бандасига беради. Аллоҳ восий ва олимдир."

Эҳсони мўл ва ҳар нарсани ҳаққи билан билгучи Аллоҳу таоло ҳазратлари Ўрта Осиёдан тўфондек қўпиб келган бир қавмни ўз йўлига маъмур қилди. Ислом бу қавмни шакллантириб, унга берган янги руҳ билан янги миллат сифатида тарих саҳнасига чиқарди. Уни асрлар давомида “Султон халқ” мавқеида ўтқазди. Ислом бу қавмни "турк" қилган шериксиз ягона омилдир.

Берилган ушбу масъулият ва маъмурият тақозоси билан тарих бўйича дунё кўрган энг катта маъно ва модда давлатини қуриб, қитъалараро жанг майдони бўлиб келган Онадўли (Анатолия яримороли-Туркия) туркларга ватан бўлди.

Шу тариқа “ҳилол билан хоч” орасидаги бу ўлка исломнинг ҳомийси, хизматчиси, қиличи, қалқонини тамсил қилувчи мақомга эришди. Кун келиб, ҳилолнинг намояндаси сифатида “аҳли салиб”ни (хочликлар, крестчилар) пароканда қилди. Яна кун келиб, ҳилолнинг вакили сифатида "аҳли салиб"га янчилди. 

Биринчи жаҳон уруши охиригача шундай давом этди. Усмоний давлатида, Исломнинг ягона мумассили бўлиш масъулият ва маъмурияти давом этди. Ушбу давлатдан ташқари, дунёда “Ислом давлати” деб аташга арзигулик бошқа давлат деярли йўқ эди.

Усмонийлардан ўзга мусулмонларнинг барчаси асосан Британия ва Россия каби империалист давлатларнинг асоратида эди. Шунга қарамай улар ҳам қалбан Усмоний давлатига боғланган эди. Усмоний давлати нафақат ўз ҳукмронлигидаги мусулмонларнинг, балки дунёдаги бутун мусулмонларнинг ғамхўри эди. Макка мусулмонларнинг юрагига ўхшаса, Истанбул бошига ўхшарди... Биринчи жаҳон урушидан кейин Усмоний давлатининг йўқотилиши орқали ич ва ташқаримиздаги бутун мусулмонлар боғланган руҳ ва ақл маркази ҳам йўқотилди.

Мусулмонлар 1400 йил бўйича ҳеч қайси даврда ҳозиргидек аянчли аҳволга тушиб, давлатсиз қолмаган. Оилада отанинг вазифаси қандай бўлса, ислом оламида Усмоний давлатининг вазифаси ҳам шундай эди. Уйнинг идорасидан ота масъулдир. Ҳал қилиш, билиш, бажариш керак бўлган нима бўлса отанинг вазифасидир. Оила аъзолари отанинг тажрибаси, билими ва масъулиятидан амин бўлганлари учун отанинг ишига аралашмайди. Фақат ўзларига берилган вазифани бажаради. Отанинг соясида юзага келган “тафаккур дангасалиги” ота ҳаётлигида унчалик билинмайди. Лекин ота йўқлигида оила аъзолари жиддий муаммоларга дуч келади. Ҳамма ҳар бир нарсани ўзи билиши, ўрганиши, тушуниши, бажариши керак бўлади.

Усмоний давлати Ислом оиласида бамисоли ота эди.  Ҳамма нарсага у масъул, мажбур ва маҳкум эди. У - тажриба, билим, қобилият эди.

Унинг йўқотилиши, унга қўшиб анча нарсанинг йўқолишига олиб келди. Усмоний давлати ислом оламида гўёки “ҳамма нарсани ушлаб турувчи УСТУН” эди. У қулагач, у тутиб турган нарсалар ҳам бирин-кетин қулашни бошлади. Усмоний давлатининг қулаши оқибатида бутун ислом олами бутунлай империалистларнинг мустамлакаси ҳолига келди. Онадўлида ислом ғайрати ва сўнгги уриниш орқали қозонилган ғалаба ҳам терсига бурилиб, Исломни Онадўлидан ҳайдаб чиқариш шамолига айланди. Турк халқи асрлар давомида ҳукмрон бўлган ватан тупроқларининг катта қисми ғарбликлар қўлига ўтди.

Албатта Усмоний давлатининг емирилиши қочиб бўлмайдиган воқеалар занжирининг натижаси эди. Бу емирилиш, туркларни деярли минг йил Ислом оламининг тимсоли мақомида тутган руҳни йўқ қилди.

Отанинг бузилиши оила аъзоларига таъсир қилмай қолармиди. Турклар маънавиятида бузилган ҳар бир нарса, улардан ажратилган ҳар бир парчага ҳам кўчди. Ўша давр шароитида ушбу парчаланишни тўхтатадиган ва оилани қутқара оладиган бирон қаҳрамон чиқиши имконсиз эди.

Байроқ барибир қулаган жойидан қайта кўтарилади. Байроқ Туркияда қулаганида бутун ислом оламида ҳам қулаганди. Бу байроқнинг яна Туркиядан кўтарилиши ҳам бутун исломида кўтарилишига сабаб бўлади. Тўқсонинчи йилларда узоқ вақт хорижда бўлдим. Дунёнинг тўрт тарафидан келган баъзи жамоат лидерлари ҳам келиб-кетувчи магистратурада таълим олаётган мусулмонлардан “Сиз - турклар! Қачон келасизлар? Биз кутяпмиз. Байроқ сизларда тушиши билан бутун ислом оламида ҳам тушди. Байроқ тушган жойидан қайта кўтарилиши керак. Бунга масъулсиз, мажбурсиз” деган гапларни кўп эшитдим.

2006 йили бир араб университетидаги ўқитувчи “Биз асрлар давомида бошқарувдан узоқ қолдик. Бу ишни турклар яхши бажаришади. Бошқарув ишларини Туркияга қолдирайлик, биз эса вазифамизни бажарайлик” деди. Туркия қадимда бўлганидек, ҳозирги даврда ҳам барча мазлумларнинг “иккинчи уйи”, "бошпанаси", "ота қучоғи"га айланган. Бугунги кунда ислом оламида “Қани ким бор?” деган савол туғилса, кўпчилик дарҳол “Туркия бор” деб жавоб беради.

Туркия ҳам худди шу саволга зиммасидаги тарихдан келаётган масъулият билан “Мен борман! Мен бўлмаган жойда ҳеч ким йўқ!” жавобини беришга мажбур ва маҳкум.

Нажиб Фозил айтганидек: Турк халқи тарихда агар барча ур-йиқит ва шовқин суронлари билан майдонда БОР бўлса, ҳамма нарса БОР бўлишга, ЙЎҚ бўлса, ЙЎҚ бўлишга мубтало! Тарих ўзи шундай деб ҳукм қилганга ўхшайди! Шунинг учун турклар, бошқа миллатларга ўхшаб, борлиги билинмайдиган, йўқлиги сезилмайдиган ҳолда яшай олмайди! У арслондек ё ўрмонларга ҳоким бўлади, ё қафасга кириб маҳкум бўлади. Биринчи ҳолда тулки-шоқоллар унинг пойида ер ўпади, иккинчи ҳолда "ер ўпувчи" ҳайвонларга кулги-мазах бўлади. Суюнчи, арслон узоқ вақт давом этган уйқусидан уйғонди.


Бошқа мақолалар

  • 2016-03-10
Рус плани