Рим папаси Туркия ва Ватикан орасида жанжал чиқарди


  • 15 Апрель, 2015
  • 1763

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Рим папаси Францискнинг арманлар геноциди ҳақидаги баёнотини танқид қилди.

Довудўғлининг сўзига кўра, бу фожеани бир томонлама баҳолаш Рим папасига ярашмайдиган қилиқ. “Диний йўлбошчилар иғво ва нафратни эмас, одамларни бирлаштириш ва тинчлик-тотувликни тарғибот қилиш керак” деди Довудўғли.

Аввалроқ арманлар геноцидининг 100 йиллигига бағишланган маросимда Рим папаси Франциск XX асрда инсоният учта “йирик фожеа”ни бошидан кечирган. Булар арманлар геноциди, фашистлар ирқчилиги ва сталинизм.

Бундан сўнгра Анқарадаги Ватикан элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига изоҳ учун чақирилган. Туркиянинг Ватикандаги элчиси эса консультация учун ватанига чақириб олинган.

Рим папаси оғиз кўпиртирган арманлар геноцидини халқаро суд ташкилотлари тан олмаган эди. Рим папаси Францискнинг бундай баёнот бериши арман диаспорасининг номи турли жанжалларга аралашган Ватикан банкига 25 миллиард доллар маблағ қўйишига сўз бериши ортидан бўлиб ўтди. 


Бошқа мақолалар