- 2020-07-08
Россия федерал назорат қилиш қўмитаси “Instagram”га киришни ўлка миқёсида блоклаганини маълум қилди.
Россия-Украина уруши давом этаётганда бироз аввал “Instagram” ижтимоий тармоғига кириш чекланганини билдирган Роскомнадзор энди ижтимоий тармоқ бутунлай блокланганини маълум қилди.
Россиянинг Украинага ҳужумлари ортидан русларга нисбатан нафрат хабарлари тарқатилиши сабабли Россияда ижтимоий тармоқларга кириш чекланганди. Роскомнадзор тарафидан берилган баёнотда янги қарор билан “İnstagram”нинг ўлкада чрим кечадан бошлаб бутунлай блоклангани айтилди. Роскомнадзор “İnstagram”га кириш блоклангани ҳақидаги хабарда Россиянинг “Vkontakte” ва “Однокласники” ижтимоий тармоқлари каби рақобатчи интернет платформалари мавжудлигини ёдга солиб, ушбу тармоқларга уланиш ва бизнес учун қулай эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия “Instagram”ни унинг она компанияси “Meta” Россияга қарши хабарларни эълон қилишга рухсат бергани учун блоклашини маълум қилганди.
Бундан кейин Россия генпрокуратураси суддан “Meta”ни экстремистик ташкилот деб топшини сўраганди.
“Facebook” ва “Twitter” эса март ойи бошидан блоклаб қўйилган.