- 2018-12-25
Қозоғистон ва Туркия давлатлари орасида 800 миллион долларлик шартномалар имзоланди.
Қозоғистон Иқтисод вазирлиги Қозоғистон ва Туркия орасида жами 800 миллион долларни ташкил қиладиган 19 та ҳамкор лойиҳалар учун шартномалар тузилганлиги, бундан ташқари 2,8 миллиард долларлик 25 та алоҳида лойиҳанинг амалга ошириш борасида дастлабки қадамлар қўйилганлигини хабар берди.
Уч кунлик расмий сафар билан Қозоғистонга келган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан президент Нурсултон Назарбоев 400 нафар бизнесмен иштирок этган Туркия-Қозоғистон бизнес форумига раислик қилди.
Форумда икки ўлка орасида турли ҳамкорликлар ҳақида сўз юритилди.
Нурсултон Назарбоев ўз нутқида “Янги Синергия” протоколи билан Қозоғистон-Туркия тижорат ҳажмининг 3,4 миллиард доллардан 10 миллиард долларга чиқишини таъкидлади.
“Янги Синергия иқтисодий ҳамкорлик дастури” тижорат, ривожланиш, саноат, аграр, коммуникация, логистик ва туризм соҳаларида ҳамкорлик мақсадида 2012 йили имзоланганди.