Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги авиарейслар кўпайди


  • 24 Ноябрь, 2017
  • 667

Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги авиарейслар сони ортди. Бу ҳақда Граждан авиацияси комитети хабар берди.

Комитет “Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги граждан авиацияси комитети ва Ўзбекистон авиация администрацияси орасидаги музокаралар ҳамда икки ўлка авиакомпаниялари келишуви натижасида авиарейслар сонини кўпайтириш борасида келишувга эришилди” деб хабар берди.

Комитет маълумотларига кўра, “Эйр Астана” авиакомпанияси 2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистонга парвозларни қуйидаги тартибда кўпайтиради:

2 декабрдан бошлаб Алмати-Тошкент авиарейслари сони ҳафтасига 6 тадан 7 тагача. Энди парвозлар ҳар куни бўлади.

3 декабрдан бошлаб Астана-Тошкент авиарейслари ҳафтасига 3 тадан 4 тагача режалаштирилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳам Қозоғистонга авиарейсларни мос равишда кўпайтирди.

4 декабрдан бошлаб Тошкент-Алмати қатнови ҳафтасига 6 тадан 7 тагача.

2018 йил 4 мартдан бошлаб эса Тошкент-Астана парвозлари ҳафтасига 3 тадан 4 тагача бўлади. Шу тариқа икки ўлка орасидаги авиарейслар сони ҳафтасига 22 тани ташкил этади.


Бошқа мақолалар