Бир суткада 10 минг қадам юрганга пул тўланади


  • 3 Ноябрь, 2020
  • 536

Ўзбекистонда «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

Фармон асосида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;

ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси 2021 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилади.

Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди:

Ушбу спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 10 млрд сўмдан маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон бўйлаб «Саломатлик йўлаклари» қурилади

Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади. Раҳбарларга шахсий ўрнак кўрсатиш талаби қўйилади

«Саломатлик учун зарарли» маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга махсус йиғим жорий этилади

Сенаторлар, депутатлар ва партиялар ўртасида Парламент ўйинлари ташкил этилади

Самарқанд ва Андижондаги марказий стадионларга «Afrosiyob Arena» ва «Bobur Arena» деб ном берилади

Кейинги ўқув йилидан барча синфларда жисмоний тарбия дарси ҳафтада 2 соатдан ўтилади.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар