Чаға ва Янги Иқон газга уланди


  • 4 Ноябрь, 2022
  • 219

Туркистон вилоятида қишлоқларни ривожлантириш ишлари давом этмоқда.

Узоқ кутилган табиий газ Туркистон вилоятининг Чаға ва Янги Иқон қишлоқларига келди. Бу ерда газни узоқ вақтдан бери кутишмоқда. Чунки газ узатиш станцияси сентябрь ойида фойдаланишга топширилган эди.

Газни улаш тадбирида вилоят энергетика ва уй-коммунал хўжалиги бошқаримаси раҳбари Роза Сариева, Сауран туман ҳокими Ғани Рисбеков, қишлоқ оқсоқоллари, Туркистон газ хўжалиги ҲЖ бошлиғи Ақиқат Абдуллаевлар иштирок этди.

Энди Чаға қишлоқ округига қарашли “Қозоғистон 30 йиллиги” аҳоли пунктини газ билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилди. Қолган аҳоли пунктлари навбат билан табиий газга уланади. 


Бошқа мақолалар