Таразда кучли довул


  • 30 Май, 2017
  • 938

29 май куни Тараз шаҳрида куннинг иккинчи ярмида кучли довул бўлди. Кучли шамол бир неча дарахтларни ва қурилиш конструкциясини қулатди. 13-микрорайонда қулаб тушган симёғоч икки нафар қурувчини босиб қолди. Иккала қурувчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлди.

Довул натижасида Таразда яна бир неча киши жароҳат олди. Икки аёл киши устига темир дарвоза қулаши ва бир ўспирин устига дарахт қулаши оқибатида турли даражада тан жароҳати олдилар. Бундан ташқари, довул оқибатида шаҳарда электр симлари узилган. Ҳозирда шаҳарда довул оқибатлари бартараф этилган.

Худди шундай кучли довул кеча Москва шаҳрида ҳам юз берди. Секундига 22 метр тезликда эсган шамол 600 дан ортиқ дарахтни қулатди, томлар, деворлар ва реклама конструкцияларини учириб, вайрон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, довул оқибатида Москвада 11 киши ҳалок бўлган ва 140 дан ортиқ одам жароҳат олган. Бундан ташқари, юзлаб автомобиллар, электротармоқларга ҳам зарар етган. 


Бошқа мақолалар