Ғарб кўришни хоҳламаётган мусулмон қатлиоми


  • 27 Апрель, 2015
  • 1515

Арманларнинг 1915 йилги ҳодисаларни баҳона қилиб шов-шув кўтараётган ғарб ўлкалари Усмоний давлатининг сўнгги даврида Болқон ва Кавказ минтақаларидан Онадўлига қочишга мажбурланган ҳамда қатл қилинган миллионлаб мусулмоннинг қайғусини кўрмасликка олмоқда.

АҚШнинг Луисвилл университетида тадқиқот олиб бораётган тарихчи олим Жастин МакКарти 1995 йили чоп этган “Ўлим ва сургун: Усмоний мусулмонларига қарши олиб борилган тозалаш сиёсати” номли китоби 1821-1922 йилларда Болқон, Кавказ, Қрим ва Онадўлида яшаган мусулмон халқлар учраган қатлиом ва сургун ҳақида маълумот бермоқда.

Мак-Карти китобда 1800 йиллар бошида Усмоний давлатига тегишли Онадўли, Қрим, Кавказнинг катта қисми, Боснядан Қораденгизгача бўлган минтақада, жануби шарқий Европани ўз ичига олган ҳудудда мусулмонлар баъзи жойларда кўп, баъзи жойларда кам яшаши эътиборни тортади.

Усмоний давлатининг заифлаб, парчаланиши бошланганда бу минтақалардаги мусулмон аҳолининг қувғинга учраганлиги ёки қатл этилганлигини қаламга олган Мак-Карти 1821-1922 йилларда 5 миллиондан ортиқ мусулмоннинг ўлдирилганлигини, сургун қилинган ёки кўчиб кетишга мажбур бўлган мусулмонларнинг бир қисми йўлларда очлик ва хасталикдан ҳалок бўлганлигини таъкидлади.

Бошқа тарафдан Болқонда, Кавказда ва Онадўлидаги мусулмонлар учраган қатлиом тарихи ҳақида ғарб ўлкаларида ҳеч қандай нашрлар йўқ, қатлиомлар дарслик ва тарих китобларига киритилмаган.

Жастин Мак-Картининг китобида Ғарбий Фракиядаги турклар грекларга оид мустақил Юнонистон қуришга тўсиқ деб кўрилгани учун 1821 йили шаҳар ташқарисига олиб чиқилиб, қатл этилганлиги, бу даврда 25 мингдан ортиқ Ғарбий Фракиялик туркнинг ўлдирилгани маълум қилинмоқда.

Мак-Картининг китобига кўра, 19-асрда минтақадаги руслаштириш сиёсатини амалга оширишда нўғой ва қрим татарларига икки йўлдан бирини танлаш мажбурияти қўйилди: Ё Россиянинг ички минтақаларига сургун, ёки Усмоний ҳудудига кўчиб кетиш.

1864 йили руслар Кавказни қўлга киритгач, минтақадаги мусулмонларнинг кўчишга мажбур қилинганлиги тасвирланган китобда кемаларда Трабзонга етиб келган кавказ мусулмонларининг 30 минги хасталик ва очликдан йўлда ҳаётдан кўз юмганлиги ифода этилган. Ўрта Осиё ва Сибирга сурилган мусулмон халқларнинг ҳам деярли ярми йўлларда ҳалок бўлган.

Китобда Болқонда, Қримда, Кавказда ва Онадўлида 5 миллиондан ортиқ мусулмоннинг ўлдирилганлиги, русларнинг 100 йил давомида мусулмонларни яшаётган жойларидан кўчиришга мажбурлашлари, Жанубий Кавказда турклардан бўшаган минтақаларга арманларни жойлаштирганлиги айтилмоқда.

Мак-Карти китобида XIX ва XX асрларда бўлиб ўтган урушларда ўлган юнон, болгар ва арманларнинг сони турклардан жуда ҳам кам эканлигига, Болқон, Онадўли ва Кавказнинг бутун халқлари учун бу асрлар даҳшат даври бўлиб, тарихга кирганини билдирмоқда.


Бошқа мақолалар