Қиролича шайтонлади


  • 12 Май, 2015
  • 1245

Япониядаги Такасакияма табиий паркида янги туғилган маймунга шаҳзода Уильямнинг қизи Шарлоттанинг исми берилди. Қиролича Елизавета II бунга ўз норозилигини билдирди. Японлар эса “Маймуннинг номи ўзгармайди” деган жавобни беришди.

Кейт Мидлтон ва шаҳзода Уильям 2 майда дунёга келган фарзандларига Шарлотта исмини берганди. Япониядаги машҳур Такасакияма табиий паркида 3 кун аввал туғилган маймун боласига Шарлотта исми берилгач, Англия қироллик оиласи тўполон қилди. Қиролича Елизавета II бошчилигидаги кўплаб қироллик оиласи аъзолари Японияга ўз норозиликларини билдиришди. Маймуннинг номини зудлик билан ўзгартиришларини талаб қилишди. Такасакиямадаги янги туғилган ҳайвонларнинг номлари овоз бериш орқали белгилангани учун японияликлар бу талабга эътибор беришмади. Бундан ташқари “Маймун Шарлотта жуда ширин. Бу ҳақорат эмас. Номини ўзгартирмаймиз” деб жавоб беришди. Англия Бош вазири Камэроннинг Япониядаги ҳамкасби Шинзо Абега қўнғироқ қилиб, бу борада ёрдам сўраши иддао этилди. Лекин Англиянинг бутун босимларига қарамай японлар бу қароридан қайтмаслигига диққат қаратилди. Япон маймун Шарлоттага бўлган эътиборнинг қироллик оиласининг янги маликаси Шарлоттага кўрсатилганидан ортиқ бўлиши ҳам қиролича Елизаветанинг безовта бўлиб қолишига сабаб. Чунки Англиядаги социал тармоқ фойдаланувчилари маймун Шарлоттанинг фотосуратларини минглаб марта бўлишиб, рекорд даражага етганлиги айтилди. Қуйида инглизларнинг икки Шарлотта ҳақида берган баҳолари:

* Кейт ва Уильямнинг аччиғи келмасин, лекин япон Шарлотта анча ёқимтойроқ!

* Қиролича Японияни ишғол этадими? Ишғол этадиган бўлса, ажабланмаймиз.

* Менинг овозим маймун Шарлотта учун... Чунки табиий ва ота-онаси гуноҳсиз.

* Инглиз калити Такасакияма табиий паркини оча оладими?

* Бир маймунга бу исмнинг берилиши пастликдир. Лекин маймун Шарлотта малика Шарлоттага қараганда анча ёқимтойроқ.

* Японлар маймун Шарлоттанинг онасини Кейт, отасини эса Уильям деб аташлари мумкин.

* Қиролича Елизаветанинг исми бошқа ўлкалардаги маймунларга бериладими? Менимча берилади...


Бошқа мақолалар