- 2022-11-08
Россия олий суди “Йахова гувоҳлари” фирқасини экстремист ташкилот деб тан олди ва мамлакат ҳудудида фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда "Россия-24" телеканали хабар берди. Суд қарорига кўра, бош маркази ва барча 395 та минтақавий бўлимлари йўқ этилди. Уларнинг бутун мол-мулклари мусодара қилинди.
Шу тариқа юстиция вазирлигининг “Йахова гувоҳлари” устидан берган давоси қониқтирилди. Фирқашунос Александр Корелов “Ҳатто “Йахова гувоҳлари”нинг адабиётлари ҳам инсон хулқини ўзгартириб юборади. Инсон онгини турли тасвирлар билан бошқаради. Жуда кўплаб ишланмалар фашист Германиясининг концлагер маҳбуслари устидан ўтказилган тажрибаларидан олинган. Қўрқув ва жаҳолатпарастлик устига улкан империя қурилган. Миллионлаб адептлар инсониятнинг тезроқ йўқ бўлиб кетишини кутишмоқда. Чунки “Йахова гувоҳлари” учун гўзал абадий ҳаёт ҳозирланган, қолганларга эса даҳшатли ўлим” деди.
Бу орада “Йахова гувоҳлари” олий суднинг қарорига апелляция ҳозирлашмоқда. Ушбу апелляция бир ой ичида кўриб чиқилиши керак.