- 2018-05-09
Пулнинг кучига ишонганлар янги дунё тартиби қурилишини ҳар жойда айтишмоқда. Дунёнинг энг бой оилалари ер аҳолисининг кўпайиб кетганлигини тинмай гапиришмоқда.
Ораларида Рокфеллер каби “Ер аҳолиси 500 миллионга туширилиши керак” деганлар ҳам бор. Ушбу сармоя эгалари ер аҳолиси 9 миллиарддан ошадиган бўлса, яшаб бўлмайдиган ҳолга келишига ишонишади.
Ечим сифатида уруш ва хаосни кўришмоқда. Бу ҳам уларга тўкилаётган қондан пул ишлаб олишларига сабаб бўлмоқда.
Буни олдиндан кўра олиб, глобал тизим қуришди. АҚШ президентлигига ўтириши билан Трампнинг “Менга баъзи бизнесменлар уруш бошлашим учун тинмай босим ўтказишмоқда. Уларнинг ноғорасига ўйнамайман. Ироқда аскарларимиз ўлди, 1 триллион долларимиз сарфланди. Лекин бундан ютган фақат нефть ва қурол компаниялари бўлди” дейиши бекорга эмас эди. Дунёда илк бор бир АҚШ президенти ер юзида қурилган “хаос+уруш=пул” тизимини очиқча гапирди. Шу сабабли ҳозир Трампни ўша тизим судламоқчи, қамоққа тиқиш йўлларини изламоқда. Дунёда тартиб ўрнатиб, доим бойлик орттириш тизимини қурганлар ҳар бир урушнинг орқасида қарор берувчилар бўлишди. Дунёнинг ҳар бир жойида зиддиятни исталган вақт кучайтириб, урушни бошловчи хариталар чизишди.
Бир даврлар АҚШ қитъадаги Кубадан фойдаланишди.
Европадаги шу вақтда ҳар он портлашга тайёр серб-албан уруши учун гугурт қўлларида.
Бориб корейсларни иккига бўлиб, бутун минтақада ядро қуролига эга, ҳар онда фойдаланиши ва даҳшат сочишга тайёр Шимолий Кореяни қуришди. Ўша минтақада глобал манфаатга тўғаноқ бўладиганлар чиқиб қолса, бир ишора билан кулини кўкка совуради.
Ҳиндистонни бўлиб, Покистонни ажратишди. Агар бўлинмаганида эди, бугун Ҳиндистон мусулмон аҳолиси кўп ўлка бўларди. Ҳозир эса икки ўлкани Кашмир учун урушадиган нуқтага келтиришди. Япон-хитой душманлиги уруғини ҳам анча аввал экиб қўйишганди. Бир гугурт донаси билан бу минтақани ҳам олов ичида қолдиришлари мумкин.
Туркияга ҳам Греция каби кичик ўлкани кризис элчиси қилиб қўйди. Бу етарли бўлмаганидан кейин PKK каби террористик ташкилот қуришди. Африкада бемалол эдилар. Истаган вақтларида уруш бошлашлари мумкин эди. Бироз аввал Нигерда тўнтариш бўлди. Бутун Африка бу баҳона билан бир-бири билан урушга тайёр эди. Европа ҳам сўнгги вақтларда алмойи-ажмойи гапира бошлаганди. Франция каби фақат мустамлака орқали кун кечираётган бир ўлка “Европа армиясини қуришимиз керак. НАТОнинг даври ўтди” деб оғиз кўпиртираётган эди. НАТОнинг асосий кучи эса АҚШ эди. Франция бу гапи билан “АҚШ ўлди” демоқчи эди. “Ҳали сенми гапирадиган” дея ойлар давомида Францияни алғов-далғов қилишди. Африкадан қувишни бошладилар. Яна ҳам ўз кучини кўрсатиш учун қўлларида “уруш дафтари”ни очишди. Бу дафтарнинг энг тепасида “Европани тиз чўктирмоқчи бўлсанг, Россия билан Украина орасида уруш бошла” деб ёзилганди. Дарров ишга киришдилар. Россия қўрқуви армияси бўлмаган Европани АҚШнинг қучоғига ўтқазиб қўйди. Энди АҚШ президенти конгресдан қўшимча 105 миллиард долларлик бюджет сўрамоқда. Исроил билан Украинага юбормоқчи. Оқ уйнинг расмий матбуот хизматида 60 миллиард долларлик бўлими учун қуйидагича маълумот берилганди: “Бу доирада Украина учун ажратиладиган бюджет Европадаги АҚШ ҳарбий базалари кучли шаклда давом этиши учун фойдаланилади...” Жумлаларга эътибор беринг. “Европада АҚШнинг ҳарбий кучлари кучли шаклда давом этиши учун” деб очиқдан очиқ ёзишмоқда. Яъни “Россия-Украина уруши оловига қанча кўп доллар ташлаб, ёнғинни кучайтирсак, Европада шунча ҳарбий кучимиз ортади” демоқда.
Президент бўлмасидан аввал сионист эканлигини айтиб, лавозимни эгаллаган Байден Тель-Авивга борганида “Агар Исроил мавжуд бўлмаганида эди, уни қуришимиз керак бўларди” деди. Чунки Ўрта Шарқда уруш бошлашга имконият бўлиши керак эди. Исроил ҳам бошқа ўлкалардек глобал тизим тарафидан Ўрта Шарқда уруш таёғи сифатида қурилди. Минтақани Исроил қўрқуви билан тартибга солиб, тизимга боғлашмоқда. Сўнгги мақсадлари исломофобияни кенг ёйиб, бутун дунёда динлараро уруш чиқариб, динсизлик тизимини қуриш ва аҳолини камайтириб, янги кризис хариталарини чизишдир.
Бутун Европада “Ассалому алайкум” деган кишини ҳибсга оладиган даражага келтиришди. “Ғазода ёш болалар ва гўдаклар ўлмасин” дея ижтимоий тармоққа хабар ёзган футболчиларни жамоадан қувадиган даражада тубанлашдилар.
Инсон ҳақ-ҳуқуқлари борасида иккиюзламачи Европани гўдак қатлиомларини олқишлайдиган ҳолга келтиришди. Пул импраторлигидан пул бермай қўямиз деган таҳдид билан.
Бу золимларнинг энг катта орзулари аҳолилари бир миллиарддан ортиқ Хитой ва Ҳиндистонни уруштириб, миллионларнинг ўлимини, кўплаб ўлкаларни ўз тизимларига боғлашни таъминлашдир. Дунёда пулга сиғинадиганлар билан мазлумлар уруши давом этмоқда. Ғазода бомбардимондан кейин вайроналар остидан чиқарилган 3 ёшли болакайнинг видеосини кўпчилигимиз кўрдик. Ярадор болакай устидаги бетон парчалари олиб ташланганида тинмасдан “Ла илоҳа иллаллоҳ” дерди. Пулга сиғинувчилар шу онда қўлларидаги бутун медиа ва ташвиқот кучи билан гўдакларни ўлдиришни қонунийлаштиришга уринишмоқда.
Ҳеч бир вақт “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган 3 ёшли болакай қаршисида уларнинг ғолиб бўлишга имконлари борми? Улар йўқ бўладилар. Энди улар Аллоҳу таолонинг душманидир.