"ИПАК ЙЎЛИ" ТАЛАШИ


  • 10 Июль, 2018
  • 1219

Аввалги мақолаларимизда оламнинг янги йирик лойиҳаси ИПАК ЙЎЛИ эканлигини англатишга урингандик. Агар ПУЛ ўз оқимини  ўзгартирса, дунёдаги барча сиёсий тизимлар ҳам ўзгаришини билардик.

Сўнгги ўқиган китобим Свен Беккертнинг “ПАХТА ИМПЕРАТОРЛИГИ” асари бўлди. Жуда мукаммал ёзилган.ПАХТА орқали КАПИТАЛИЗМ қандай қурилганини кўрасиз. Унда оддийгина пахта экиш ва ҳосил олишни маълум минтақаларда ривожлантириш орқали ДУНЁнинг қайси томонга ўзгарганига босқичма босқич гувоҳ бўласиз. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолатга дуч келиб турибмиз.

Жаҳон ШАРҚдан ҒАРБга қараб оқмоқда. Лекин бунга эътироз билдирувчилар ҳам бор. Бутун можаро шунда. 

НАТОга диққат қилинг. АҚШни кузатинг. Жанжални ўчоқларига эътибор беринг. Бу борада ғарбда ёзиб-чизилаётган нарсалар бисёр. ИПАК ЙЎЛИ атрофида кетаётган катта жанжалдан ғафлатда қолманг. Трамп ишга киришиб, ХИТОЙга қарши ТИЖОРАТ УРУШИНИ эълон қилди. Ушбу урушнинг асл сабаби Ўрта ер денгизга эгалик қилиш. ХЎШ БУ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШАДИ? АҚШлик ширкатлар Хитойда жуда арзон нархларда ўз ишлаб чиқаришларини йўлга қўйганди.

Бунга муқобил вариант керак эди. АҚШ энди буни Марокко, Тунис, Жазоир ва Мисрда ишлаб чиқариш билан амалга оширмоқчи. Трамп шу ҳамласи билан Хитойнинг муҳофазасини йўқ қилади. Янги Ипак йўли учун марказни Вашингтонга тортади. Ҳолат қўпол қилиб айтганда шундай.

Хўш, бу қандай рўёбга чиқади? Шимолий Африка ўлкаларининг аҳамияти Ўрта ер денгизида топилган нефть заҳираларидан кейин бирдан ортди. Мисрда 70 доллар, Жазоирда 130 доллар, Тунисда 140 доллар, Мароккода 200 доллар бўлган энг кам ойлик иш ҳақи АҚШнинг ишлаб чиқариш базаси бўлишлари учун жуда мос. Бу тўрт ўлка ривожланишни бошлаганда Хитой ортда қола бошлайди. Ўз навбатида бу тўрт ўлка ҳам Ўрта ер денгизида Вашингтонинг барча режаларига “Хўп” дейди. Ҳозирда бу оламшумул режанинг 40%и ниҳоясига етди. Энди Хитойга қарши татбиқ қилинадиган солиқнинг қонунийлашиши кутилмоқда. Бу ҳам деярли амалга ошди. Қанча ойлардан буён ҳозирланаётган Миср, Жазоир, Тунис ва Марокко ишлаб чяиқаришни бошлаш арафасида. Ҳатто “APPLE”нингҳам ишлаб чиқариш базаси Миср бўлади. АҚШнинг бу режасига тўсиқ бўладиган ҳеч ким йўқ. Агар қарши чиқадиганлар топилса, Ўрта Ер денгизидаги НАТО ва АҚШ базалари унинг таъзирини бериш учун ишга киришади. Россия ҳам АҚШнинг режаларига тўсиқ бўла олмаганига кўра, Ўрта Ер денгизи Америка нефть заҳиралари сифатида қабул қилинади.

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАН кейин барча инвестициялар ГЕРМАНИЯ билан ЯПОНИЯга бориб қуйилгани ҳақиқат. Аёвсиз бомбаланган икки вайрона ўлка ғаройиб тарзда ҳаммадан тез ривожланди. Ўйиннинг муракабблигини кўряпсизми?! Орадан ярим аср ўтгач худди шу ўйин Хитойга кўчди. У ер ҳам шаҳдам ривожлана бошлади. Лекин Хитой унга белгиланган чегарадан ҳам ошиб, ортиқча тараққий қилди. Алалоқибат шундан олган қувватига суяниб оламшумул ИПАК ЙЎЛИ лойиҳасини ўзи мустақил амалга оўиришга бел боғлади.

Хитойнинг режаси бўйича Вашингтон четда қолиши керак эди. Яъни АҚШ инқирозга рўпара қилинмоқчи эди. Ахир УРУШЛАРнинг ҳаммаси ҳам қуро-яроғ билан ҳал қилинмайди. Хитой савдо орқали АҚШни яксон қилиши мумкин эди. Аслида Хитойнинг Янги Ипак йўлини АҚШсиз қуришга киришиши кутилмаган қадам эмасди. Лекин АҚШнинг бунга жим қолиши эҳтимолдан ташқари эди ва шундай ҳам бўлди.

Хитой иқтисодий тарафдан анча бақувват кўринса ҳам аслида ундай эмас. Хитой қўлидаги ҳар 5 долларнинг 3 долларини сарфлаш учун АҚШнинг тасдиғини олишга мажбур. Чунки халқаро банк тизимида ягона хўжайин Вашингтон! Буни Пекин ҳам жуда яхши билади.

АҚШга қарши тижорий урушга киришиш Хитой учун катта риск. Шу сабабли бунга катта куч ва ўлкалар иттифоқи жалб қилиниши керак. Шанхай ташкилотининг АҚШга қарши очиқча урушмаслигини назарда тутсак, Хитойнинг ягона чораси Янги Ипак йўли лойиҳасида Вашингтонни шерик сифатида қабул қилишдир. Агар АҚШ режасини татбиқ қила олса, ишлар бутунлай ўзгаради. ВА ЯГОНА КУЧ СИФАТИДА ЙЎЛИДА ДАВОМ ЭТАДИ! Хитойни яксон қилса, ягона супер куч сифатида Ўрта Ер денгизидаги заҳирани сарфлаб, Европа, Ўрта Шарқ ва Осиёнинг яккаҳокимига айланади. Россия Хитойни бу борада огоҳлантирди. Ҳатто Путин шахсан Хитой бошчиси Цзиньпинга қўнғироқ қилди. Тижорий уруш улар ўйлагандек кичик эмаслигини айтди. Лекин Хитой, янги жаҳон тартибидан ортда қолмоқчи эмаслигини ва АҚШ билан қарама-қарши келишни йиллар мобайнида кутаётганини айтди.

АҚШ тижорат тизими қоидалари ҳам янгидан ёзилмоқда. Ўрта Ер денгизи ўлкаларидан келадиган маҳсулотларга солиқлар 10%га туширилади. Кипр ҳам ушбу тизимнинг бир парчасига айланади. Кипрда қуриладиган янги корхоналар орқали кучли маҳсулот ишлаб чиқариш Европанинг истеъмол эҳтиёжларини қоплайди. Миср, Жазоир, Тунис ва Марокко ҳам НАТО базалари етовида янги қиёфага бурканади. Минтақада энг улкан ҳарбий куч НАТО бўлади. Ушбу 4та Африка ўлкаси ривожланган сайин НАТОнинг талаблари ҳам "лом-мим" демай бажо келтириладиган бўлади. Тунис авваллари бу режага қарши эди. Лекин вазият шундай тус олдики, Тунис миллий бутунлигига хавф туғилди. НАТО янгиланишга мажбур эди. Эски идора НАТОнинг оғир ҳаракат қилишига сабаб эди. Янги идора орқали жуда тез ҳаракат қиладиган НАТО кўплаб ўлкаларга ўз таъсирини ўтказади. АҚШнинг хоҳиши ҳам шу. Албатта бундай янгиланишга катта маблағ керак бўлади. Ана шу пайтда АҚШнинг иккита югурдаги - Саудия ва Араб Амирликлари пулларини олиб келиб сочади. Бу иккита ўлка Вашингтоннинг режаларига моддий дастак беришда ҳеч қачон муаммо чиқарган эмас. Улар АҚШнинг Ўрта Ер денгизидаги нефтдан бир томчи ҳам талаб қилмаган ҳолда ишлатишига розилик билдиришди. Ҳозир АҚШ билан "рақс тушаётган" Саудия Арабистони ўз келажагини кафолат остига олдим деб ўйлаётган бўлса ҳам, Ўрта Ер денгизи режаси ниҳоясига етганида даҳшатли муаммо гирдобида қолади. Чунки Саудиянинг бир неча майда далатчаларга бўлиниши аниқ! Натижада нисбатан кучлироқ ва нефтга эга қисми Араб ярим оролининг энг қувватли ўлкаси бўлади. Лекин кичрайгани учун ғарб томонидан назорати қулайлашади. Энг қизиғи шундаки, ҳозирги валиаҳд принц Салмон ҳам ватанининг 3-4 бўлакка парчаланиб, битта бўлагида ўзи қирол бўлишини билади. Бунга эътироз билдирмасдан қабул қилиши эса, ундан ҳам кулгили.

Тўғри, АҚШ катта куч, шубҳасиз Вашингтон жасур. Лекин бир давлат раҳбарининг (!) ўз юртини парчаламоқчи бўлганларга ғинг демай қабул қилиб, рози бўлиши ҳайратланарли. Яман Эрон билан бўлган яқинлиги туфайли иккига бўлинади. Хусийлар жойлашган минтақа қаҳатчилик ва қашшоқликда яшаб қолишга уринади. Бу қарорлар аллақачон қабул қилинган ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўрта Ер денгизига чегарадош бўлиш Худонинг катта неъмати. АҚШ аввал индамаган давлатларига энди НАТО орқали кириб боришга қарор қилди. Шу сабабли НАТОнинг таъсири тобора ортиб бормоқда. Европа бу борада ҳамон сукут сақламоқда. Аслида НАТО фикрини амалга ошириш учун биринчи қадамни Европа ташлаган эди. Лекин агар Германия қўлламаса, Европа асло таъсирли куч бўла олмайди. АҚШ Германияни ҳам "қора рўйхат"га олди. Унинг барча ҳамлалари Германияни Европа иттифоқида қувват маркази бўлишдан тойдиришга қаратилган. Германияда ўзи аранг тузилган ҳукуматнинг яқинда яна тарқаб кетиши ҳеч гап эмас. Чунки у ерда ҳам Вашингтоннинг оёқ излари бор. Шунча нарсалар рўй бераётганда яна бир Ўрта Ер денгизи давлати - Туркия, кучайтирилган янги президент тизимига кўчиб, НАТО кенгашига йўл олди. Бу гал "мажлис" ғарбликлар истаганидек кечмаслиги аниқ.


Бошқа мақолалар