- 2016-03-02
Кўз ёши, ғам-аламларга тўлган охирги 5-6 йилнинг таърифи: “УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ!” Ҳақиқатан шундай. Лекин майдонда фақат ТЕРРОР ташкилотлари кезиб юргани учун биз бу воқеликни кўра олмаяпмиз.
Баъзан Ал-Қоида, баъзан ДАИШ, баъзан ПКК кўзолдимизга парда бўлиб, бўлаётан ҳодисаларнинг аслини кўришимиз қийинлашмоқда. Айниқса гап Туркия ва Араб дунёси ҳақида борганида айнан шу моделдан фойдаланилмоқда. Портлатётган, ҳужум қилаётганлар аслида ЙИРИК ДАВЛАТЛАР! Лекин биз уларни эмас, уларнинг қўғирчоқларини кўряпмиз холос. Шуни тушунмаганимиз учун бир-биримизга қарши тўнимизни терскари кийиб юрибмиз. Ташқаридан қараганда қўпорувчилик қилаётганлар ПКК ёки ДАИШ бўлиб кўринса ҳам, аслида майдонда бошқалари бор! Буни жуда кўп марта ёздик.
“Charlie Hebdo” ҳодисаси Европа учун бурилиш нуқтаси бўлди. 2015 йил 7 январда соат 11:30 да бир гуруҳ карикатура чизадиган рассом ишлаётган бинога ҳужум қилинди. 11 киши ўлдирилди. Ерда ётган ярадор полиция ходимининг бошидан отиб ташланиши ойлар давомида дунё телеканалларидан тушмади. Ҳужум қилганлар шафқатсиз эди. Шундай кўриниши керак эди.
Босқинни амалга оширганлар зоҳиран МУСУЛМОН ЭДИ. Парижда қувди-қувди, қўлга олишлар, ўлдиришлар бошланди. Бу ҳақида бутун оламга ИСЛОМЧИЛАР ҲУЖУМ ҚИЛДИ деб жар солинди.
Бунинг ортидан Париж қатлиоми бўлди. 2015 йил 13 ноябрда Парижнинг БИРИНЧИ, ЎНИНЧИ ва ЎН БИРИНЧИ микрорайонлари билан бирга Франция-Германия матчи ўтказилаётган “STADE de FRANCE”да бирин кетин тарактлар уюштирилди. Ўт очувчи қуроллар, бомбалар тилга кирди. Париж қонга беланди. Расмий маълумотларга кўра, 132 киши ўлди. Франция ҳалигача бу шокдан ўзига келгани йўқ. Жорий йил ёзда ўтказиладиган футбол бўйича ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИ ҳам очиқча нишонда турибди!
Бу ҳужумлардан кейин террористларнинг МАРКАЗИ Брюсселдаги бир маҳалла эканлиги иддао этилди. Брюссель портлашидан бир неча кун аввал БЕЛЬГИЯ полицияси қидирилаётган ва жиноятда гумон қилинаётган бир мусулмон йигитини ҳибсга олди.
Европа, Париж қатлиомининг ҳисобини сўраш учун изқуварлик қиларди. Бу излар уларни Брюсселга олиб борди. Албатта бу ҳаракатларига қарши қандайдир бир жавоб бўлиши керак эди. Акси мумкин эмасди. Бутун жаҳон гувоҳ бўлгандек ЕВРОПА КОМИССИЯСИ билан ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ орасидаги метро станцияси портлатилди. Унинг атрофидаги аэропорт ҳам қонга бўялди. Дастлабки маълумотларга кўра 34 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳужумни ким амалга оширди? ИШИД, ДАИШ ёки ИСИС?.. Портлашлар ортидан Франция бош вазири Мануэль Вальс, сатр ораларига яширилган бир жумла билан баёнот берди: УРУШДАМИЗ!
Ўйлаб кўринг. Шундай катта куч ва минтақага эга ЕВРОПА ИТТИФОҚИ, яъни 30га яқин давлат ДАИШ сингари бир гала ялангоёқ билан УРУШаётган бўлиши мумкинми? Албатта ЙЎҚ!
Девдек Европа иттифоқи, яъни ИККИта ЖАҲОН УРУШИНИ ўзи чиқариб, ўзи бошидан кечирган улкан куч маркази Ироқнинг қаровсиз бир қишлоғи бўлмиш Раккада ғужиллашган каллакесарлар галасига енгилиши мумкинми? ЙЎҚ!
Ҳатто лидерининг ким эканлиги номаълум бўлган бир гуруҳнинг гигант Европани тарқатиб юбориши мумкинлигини айтиш кулгули. Пахса деворли бир уйдан бошқарилаётган ташкилот Европага бас келиши мумкинми? Йўқ, асло мумкин эмас! Чунки бу ДАИШ номли иштонсизлар подаси "хўжайин"нинг кўмагисиз қибласини ҳам тополмайдиган террор ташкилоти...
У ҳолда Европани устма-уст "калтак"лаётганлар ким ва нима учун?
Европа, ҳозирги замон ЭМИГРАЦИЯСИНИ Суриядан бошлаб берган АҚШ-РФ (Россия Федерацияси) жуфтлигига қарши чиқди. Туркияни ёнига олиб, уларни тўхтатишга уринди. Бу ишдан энг кўп зарар кўраётган Анқара ҳам европа узатган қўлни қайтармади. Лекин бу баъзиларни аллақачон безовта қилиб улгурганди.
Европа Туркияни ёнига олиб, ўйин майдонига кучланган ҳолда киришга ҳаракат қилаётганда, нариги иккита ДЕВ куч Евро ИТТИФОҚИНИ ТАРҚАТИБ ЮБОРИШНИ кўзлаб бир неча ҳамлалар қилди. Биринчи зарба “Charlie Hebdo” эди, лекин европаликлар тушунишмади. Иккинчи зарба Париж қатлиоми, лекин яна тушунишмади. Шу сабабли 22 март куни Брюссель ваҳшати юз берди. Бу ЕИ (ЕвроИттифоқ) қалбига урилган учинчи зарба эди! АҚШ-Россия “Сенлар ким бўлибсанларки, биз бошлаган ўйинга ғов бўладиган” деб ўшқирмоқда эди. Европа ваҳимага тушиб қолди.
Ҳаёт чинакамига тўхтади. Театрлардан футбол матчларигача ҳамма нарса бекор қилинди. Ҳамма ваҳимада. Европага Қўрқув ҳукмрон. Кўчалар одамсиз. Буларнинг ҳаммаси 3-4та ялангоёқ террорист орқали саҳнага қўйилган катта ОПЕРАЦИЯ эди. Ҳали давоми ҳам бўлади. Аслида жаҳонда ҳамма нарса бошқатдан бошланмоқда. Евроиттифоқ CIA-ФСБ (АҚШ ва Рус разведка хизматлари)нинг режаси бўйича "калтакланди" ва гангиб қолди. Бу уруш ЎРТА ШАРҚ, АФРИКА ва ЕВРОПАда давом этади. Эътибор берсангиз, Вашингтонда ёки Москвада шу кунгача бир одамнинг бурни ҳам қонамади. Ҳолбуки матбуот хабарларига суянсак, ДАИШга энг кўп АҚШ-РФ жуфтлиги ҳаводан бомба ёғдирмоқда. Лекин у ялангоёқлар ҳа деб Европа билан Туркияда теракт уюштирмоқда. Бу ерда ғалатилик йўқми?
Европа марказини қонга белаган яширин куч аввал Туркияда бир неча портлашлар уюштирди. Туркия 50дан зиёд ватандошини йўқотиб, мотам тутаётганда таъзия билдиришга ҳам ярамаган ЕВРОПА энди ўзи дод-фарёд кўтариб, атрофидан дастак кутмоқда.
Бир томондан Туркия билан келишиб АҚШ-РФ жуфтлигини ТЎХТАТИШ пайида, иккинчи томондан ўзлари “дўст” деб атаган Анқарадан керакли ёрдамни аямоқда. Бу иккиюзламачилик ЕВРОПАнинг минг йиллик одати. Туркиядан кейин Бельгияда қон тўкишга киришган КЎРИНМАС АҚЛ, айни кунларда Ироқ БАШИКАдаги ТУРК КУЧИГА ҳужум қилиши учун яна ДАИШ ялангоёқларига буйруқ берди. Етмади. Туркиялик бизнесмен Ризо Саррофни Маямида ҳибсга олиб, Анқарага огоҳлантириш берди. Эслаб кўринг, 2-3 йил аввал нурчилар Эрдўғонни ағдаришга уринганида Истанбулдаги ХАЛҚБАНКИга ким кирганди? Девид Кохан! CIAдаги энг таъсирли молия мутахассиси. Туркия билан Эрон эмбарго ташқарисида савдо-сотиқ юритмоқда, лекин АҚШ безовта бўлганди. Мақсадлари Анқарани на ЕВРОПА билан, на ЭРОН билан алоқа қилмайдиган қилиб қўйиш эди.
Чунки ЕВРОПА билан АҚШ-РФ орасидаги урушнинг марказида Туркия турарди. Европа ўз чегарали ичкарисида АҚШга жавоб қайтара олмасди. Бунинг оқибати ёмон бўлиши аниқ эди. Шунинг учун ҳамма қашқирлар йиғилиб келиб ё Туркия, ё Сурия-Ироқ территориясида жанг қиларди. Истанбулдаги портлашларда айнан исроиллик туристларнинг ўлдирилиши ҳам шу мақсадда эди.
Агар ДАИШнинг мақсади Исроил бўлганида эди, шундоққина ёнларида ИСРОИЛ ДАВЛАТИ чегарадош! Тель-Авивда ҳеч портлашлар бўлаётгани йўқ, бўлмасди ҳам.
Исроилга қоғоз устида ҳужум қилиши керак бўлган "ИСЛОМЧИ" ташкилот ДАИШ Истанбулда ўз мусулмон диндошлари умрига қасд қиларди. АҚШ-РФ иккаласи жиддан Евро Иттифоқни тарқатиб юборишга бел боғлаган. Армияси бўлмаган ЕИ асло бунинг олдини ололмайди.
Шунинг учун ЕИ аъзолари жон талвасасида Анқарани қайта-қайта "меҳмонга" чақириб, уни ўз сафларига тортишга тиришмоқда. Бу ЕИ учун ҳаёт-мамот масаласидай гап. Агар НЕФТЬ-ГАЗ трафиги ва биржаси рақиблар қўлидан чиқиб, Туркия устидан Европа пойтахтларига ўтса, АҚШ-РФ адойи тамом бўлади...
УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА миллионлаб инсонлар йўқ бўлиши керак эди. Лекин КЎРИНМАС АҚЛ, талофати камроқ бўлган усулни танлади. Шу боис УРУШ майдонда террористлар, жонли бомбалар, суиқасдлар, қуролли гуруҳлар орқали олиб борилмоқда. Парда ортидаги ўйинчилар эса,АҚШ, Россия ва ЕИ билан Британия ...