- 2015-12-11
Келинг, бугун Қатар кризисига бошқа томонидан қараб кўрайлик. ҚАТАР кризисини нимага, нима учун, қандай бошлангани ва қарама-қарши блокларнинг нимага асосланиб ташкил топганини тушунишга уриниб кўрамиз. Буларни муҳокама қилаётганимизда асло ПУЛ факторини эсдан чиқариб қўймаслигимиз шарт. Чунки асл сабаб ПУЛ. Лекин бунда ҳам ҳаммаанинг ўз роли бор. Изоҳлаб ўтайлик...
Минтақадан узоқлашамиз...
Ротшильд хонадони ҳамиша устаси фаранг мутахассислар билан ишлайди. Дунёнинг энг зўрлари доимо уларнинг ёнида. СОЛИҚ борасида ҳам улардан моҳири йўқ.
ХОНАДОН муаззам стратегия билан АҚШ ичига кириб олиб, радарга тушмасдан анча масофа босиб ўтди. Охирида АҚШнинг кўзга кўринган “Apple”, “Microsoft”, “Google”, “Twitter” каби 15 муҳим ширкатнинг марказини “Жуфт Ирландия” коди остида Ирландияга кўчиришга муваффақ бўлди. Бу жуда қийин операция эди. Ширкатлар узоқ вақтдан бери бемалол эди. Тизим улар учун ишлаётганди.
Формуланинг “Жуфт Ирландия” тармоғи Ирландиядаги “Apple Operations” ва “Apple Sales” ширкатларидан фойдаланмоқда. АҚШда бир маҳсулот сотган Apple патентларини Ирландияда сақлагани учун бу сотишга Ирландиядаги ширкатига ҳақ тўлайди. Шу тариқа даромаддан АҚШдаги 35%лик солиқ ўрнига Ирландиядаги 12,5% атрофида солиқ тўланади.
Ирландия қонунларидаги “дарча” туфайли агар бир ўлкадаги ширкатнинг бошқарувчиси бошқа бир ўлкада, масалан, Карибда яшаса, “даромад” Ирландиядан ҳеч қандай тўсиққа учрамай чиқиб кетиши мумкин... Табиий, бу татбиқ амалда бўлган тақдирда АҚШ миллиардлаб доллар йўқотади...
Лекин АҚШда 20 январдан бошлаб, Пентагоннинг кучи Трамп билан бирга ўзини кўрсата бошлагач, бу ширкатлар учун қийин дамлар бошланди.
Ротшильд хонадони пулнинг АҚШда қолиши учун улкан келишувга имзо қўйганди. Агар Хиллари Клинтон 20 январда сайланиб Оқ уйга кўчиб ўтганида эди, “Apple”, “Microsoft”, “Google”, “Twitter” каби ширкатларнинг миллиардлаб доллари Неваданинг Рено шаҳрида сақланарди. Лекин кутганлари амалга ошмади. Каттаконларнинг қўллаб-қувватлашларига қарамай Хиллари ғолиб чиқолмади. Трамп Пентагоннинг дастаги орқали ОҚ УЙга келиб жойлашди...
Тахтга Хиллари чиқса бошқа, Трамп чиқса бошқа сценариялар амалга ошиши керак эди. Шундай ҳам бўлди. Трамп чиқиши билан Невада Рено лойиҳасини тугатди. Трамп Пентагон орқали ер юзининг энг йирик 100 ширкатини АҚШга судраб келтириш учун қадам ташлади. Пентагон бу қарорда қатъий эди. Ҳозир 100 йирик ширкатдан 70 тасининг маркази хорижда. Улар ушбу мувозанатни ўз фойдаларига ўзгартирмоқчи. Режалари шундай. Агар бунга муваффақ бўлишса АҚШ, Ротшильд хонадонига энг оғир зарбани берган бўлади. Албатта шу кунларда бу ширкатлар Трамп ва командасини йўқ қилишнинг чораларини ахтармоқда.
Ҳозирча ташланган аниқ қадам йўқ. Қозонилган ғалаба ҳам йўқ.
Бир давлат агар кучли бўлишни хоҳласа, аввало солиқ тизимини тартибга солиши керак. АҚШни катта кучга айлантирган энг асосий сабаб солиқ тизимининг яхши ишлаши эди. Лекин Ротшильд хонадони АҚШнинг кучини камайтириш учун гигант ширкатлар тўлайдиган солиқларни бекор қилиш қарорини олди. АҚШни ичидан емириш эди мақсади! Трамп солиқ тизимини аввалгидек кучли ҳолига келтириш учун уринса ҳам бунга муваффақ бўла олмаслигини тушунди. Гигант ширкатлар АҚШга келмаслик учун оёқ тираб туриб олишган.
Мана шу кризисни ПЕНТАГОН, ҚАТАР орқали чиқарди. Саудларни кўндириб, СТАРТберди. Пентагон ЙИРИК ШИРКАТЛАР ТУФАЙЛИ ЙЎҚОТИЛГАН СОЛИҚНИКўрфаз ўлкалари орқали қоплашга бел боғлади.
Қатар ва операциянинг нишонида турган ўлкалар барчаси Американинг такрор кучайишини таъминлайди.
АҚШ қонунбузарлик қилиб бўлса ҳам бу майда ва бой ўлкаларнинг заҳиралари-ю нақд пулларини Ротшильд хонадонига егизиб қўймайди. Барибир ҚУРОЛ ўқталиб, пулга эгалик қилади. Энди бу операциядан кейин ҳамма “Қатарда тўнтариш бўлармикин?” деган саволга жавоб изламоқда.
Бу саволнинг жавоби: албатта бўлиши мумкин. Лекин яқин ойларда бир куни эрталаб Қатар ўрнига Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Саудия Арабистон ёки Баҳрайнда тўнтариш бўлибди деган янгиликларни эшитиб уйғонсак ажабланманг. Чунки, БАА, Қувайт, Саудия Арабистон, Баҳрайнда тўнтариш бўлиш эҳтимоли Қатардагидан баланд бўлса борки кам эмас. Айниқса Арабистонда АҚШ бошқарадиган тўнтариш 45 дақиқада муваффақият билан якунланади. БАА, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ аскарларининг сони араб баҳоридан кейин 4-5 баравар кўпайди. Кўрфаз ўлкалари ИШИДдан қўрқиб АҚШ аскарларини минтақага ўзлари таклифнома бериб чақириб олишди. Шундан ИШИДнинг қандай катта лойиҳа эканлигини ва асосан нимага хизмат қилаётганини тушуниб олиш ҳеч ҳам қийин эмас.
ИШИД номли бир ташкилот қурсангиз, минтақадаги 30тача ўлкани ўзингизга ИПСИЗбоғлаб оласиз. Шуни унутмангки, АҚШ террордан энг пухта фойдаланадиган давлат ҳисобланади!. Чунки замонавий қурол-яроғ билан қуролланган терроризм кашфиёти Пентагонга тегишли. АҚШ чегараси, таркиби ва раҳбариятини ўзгартирмоқчи бўлган давлатга аввало ИШИД каби кучукларини юборади. Топширма бажарилса, 24 соат ўтмай ИШИД у жойдан йўқ бўлади. ИШИД жангарилари эса, ўша давлатнинг расмий униформали, соч-соқоли Америкача услубда қисқартирилган “Махсус хавфсизлик хизмати” сафида вазифаларини давом эттиради.
Пентагон ва Трамп ПУЛни қурол кучи билан ўз юртларига олиб кирмоқчи бўляпти. Бу билан барча ширкатлар ва банкларни назоратда тутиб туришмоқчи. Бу осон эмас. Деярли имконсиз деса ҳам бўлади. Лекин шу мақсад учун Қатар ҳамласи билан биринчи қадамни ташлашди.
Ушбу қадам орқали ширкатлар билан ўша ширкатларга йўл кўрсатаётганларга жиддий огоҳлантириш берилди. Ротшильдлар ва Британия огоҳлантириш олган илк марказлардир. Хитой ҳам, албатта! Туркия эса, Қатарга ёрдам беришга шошилгани учун жанжалнинг ўртасига тушиб улгурди.
“APPLE”, “MICROSOFT”, “GENERAL ELECTRIC”, “CISCO”, “GOOGLE”, “ORACLE”,“JOHNSON&JOHNSON”, “PFİZER”, “AMGEN”, “COCA COLA”, “HEWLETTPACKARD”, “EBAY”,“WALL MART” каби ширкатлар солиқдан катта миқдорда уриб қолишмоқда. Тармп эса шу ширкатларга ва уларнинг ақл ўргатувчиларига уруш эълон қилди. Қатар ҳали биринчи қадам. Давоми бўлади. Трамп Вашингтондаги сайловолди нутқида “Бошқарувни олигархлардан, 3-5 хонадондан олиб халққа бераман” деган эди.
Анқаранинг давлат кучи билан Қатар ёнидан жой олиши ҳам муҳим ҳодисалардан биридир. Бу энг кучли армияга эга МУСУЛМОН ўлка сифатида ташланган катта қадам.
Кўрфазда хоҳлаган пайтда исталган нарса юз бериши мумкин. Лондонга қаранг. Сайлов куни 7 нуқтадан портлаш хабари ёйилди. Давлатни эсанкиратиб қўйди. Қатарга ким эмбарго татбиқ қилаётган бўлса, Лондонда портлаш хабарини ҳам ўша ёйган эди.