Фойдали маълумотлар


  • 21 Май, 2015
  • 2329

Еган қалампир оғзингизни аччитса, сув ичиш ўрнига нон ёки ширин нарсалар енг.

Қуриб қолган ва ёрилган лабларни юмшатиш учун бир чой қошиқ асал билан бир чой қошиқ шакарни аралаштириб, лабларингизга суринг.

Қаҳва банкасининг ичига 2 дона оқ қанд солиб қўйсангиз, қаҳва сақлаш муддати чўзилади.

Пишлоқларнинг ўз идишларидан фойдаланиб ёки пластик плёнка билан ушлаб кесиш лозим. Қўлимиздаги бактериялар пишлоқнинг янада эскиришига сабаб бўлади.

 Пайпоқларингиз тешилиб қолган бўлса, унга соч спрейи сепинг ва бир соат ўтказиб кийинг.

Нарвонни бўёқ билан бўяб, ундан китобларга токча сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Энига чизилган чизиқлари бор кийим кийиш сизни яна-да семизроқ қилиб кўрсатади.

Лаб бўёғингиз синиб қолдими? Яна аввалги ҳолига қайтиши учун озгина оловга тутишингиз кифоя.

Кулиш стрес гормонларининг даражасини туширганидек, иммунитетни ҳам кучайтиради. 6 ёшли болакай кундай ўртача 300 марта кулади. Ўспиринларда эса бу рақам 15-100 орасидадир.

Қимматбаҳо пойафзал тозаловчиларнинг ўрнига бироз тиш пастаси ва симсочиқдан фойдаланинг.

Газли ичимликларнинг пластик идишидан гултуваклар ясашингиз мумкин.

Пластик қутиларга картон парчасини солиб қўйсангиз муҳим ҳужжатларингиз ғижимланмайди ва ҳўл бўлмайди.

Телефонни учиш режимига қўйиб, кейин зарядлашга қўйсангиз, тезроқ заряд олади.

Қаҳва машинаси қаҳвангизни аввалгидек лаззатли қилмаётган бўлса, демак уни сув ва сирка ёрдамида тозалаш вақти келган. Бу таъсирли аралашма билан жиҳозингизни бир неча марта чайинг. Агар сирка ҳиди келадиган қаҳвани хуш кўрмасангиз, унинг ҳиди кетгунича сув билан чайқанг.

Бурнингиз битиб  қолган бўлса... бир идишга илиқ сув солинг ва ичига бироз туз қўшинг. Бу шўр сувни бурнингизга енгил тортиб, сўнгра қоқиб ташланг. Шўр сув бурундаги томирларни кенгайтиради.

Мурабболарнинг шакарланиб қолишини истамасангиз ичига бир тилим лимон қўйсангиз кифоя.

Сочларингизнинг бўяётганда тагларида ҳосил бўлган бўёқ доғларини кетказиш учун сутга ботирилган пахтадан фойдаланинг.

Кичик батареяни катта батареяга айлантириш йўли: алюминий фольгасини буклаб, зичланг, бўлди.

Қоронғуликда қолиб кетганингизда бир шишага сув тўлдиринг ва мобил телефонни тагига қўйинг. Телефоннинг чироғини ёқиб қўйинг.

Ифлос бўлган кўн (замш)дан ясалган пойафзалларингизни янгидек ҳолга келтиринг: Керакли нарсалар:

- Спрей шишада олма сиркаси;

- Пойафзал чўткаси.

Олма сиркасини спрей шишага қуйгач, 1-2 марта доғ жойга сепинг ва пойафзал чўткаси ёрдамида тоазаланг.

Тозалаётганда диққат қаратадиган жиҳатлар:

- Чўткалашни бир тарафга қаратиб қилинг.

- Пойафзалларни қуёш нуридан узоқ тутинг.

- Ёмғир ёки лойдан бўлган доғларни артаётганда қаттиқ босманг.

- Пойафзални қуритаётганда ёки чўткалаётганда ичига албатта сочиқ ёки газета қоғози солинг. Шунда шакли бузилишининг олдини оласиз.

Саримсоқ арчишнинг осон йўли. Бир банка ичига саримсоқни солиб, яхшилаб чайқатинг. 


Бошқа мақолалар