- 2019-05-21
“Фобос” об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковец Қозоғистонда кучли совуқдан кейин аномал кун исиши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди. Масалан, Алматида февраль ойида 20 даража илик ҳаво бўлиши айтилмоқда.
Тишковец “Мен бундай прогнозларга ишонмайман. Ҳозирги кунда гидрометереологияда энг замонавий технологиялар воситасида об-ҳаво маълумотларини 5-7 сутка олдин кўра олишимиз мумкин. Ундан кейинги кунлар ҳақида маълумот 60%га тасдиғини топиши мумкин. Шу сабабли мен бундай маълумотларга ишонмайман. 2016 йили ҳаво исиши рекорд кўрсаткични қайд этди, 21,6 даража илиқ бўлди. Шуни айтиб ўтиш керакки, бундай илиқ ҳаво тўлқинлари 30-40 йилда бир марта бўлиши мумкин” деди. “Республиканинг кўплаб қисмидаги об-ҳаво Сибир антициклони билан белгиланади. Шимолдан эсаётган шамол совуқ ҳаво оқимини олиб киради. Ушбу оқим эпицентри яқин кунларда Шарқий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари бўлади. У ерда кечаси 40 даражалик совуқ, баъзи жойларда эса рекорд даражадаги кўрсаткичлар қайд этилади.Чемала ва Павлодарда ўтган кеча шу пайтгача бўлмаган совуқ ҳаво рекорди ўрнатилди. Бундан ташқари, совуқ ҳаво оқими юқори атмосфера босимини ҳосил қилади. Бу ҳар қандай одамга таъсир кўрсатиши мумкин. Тасаввур қилинг, одамлар 250 метр чуқурликдаги шахтага тушади. Бу қўшимча босим деганини англатади. Бунга қўшимча совуқ ҳаво илиқ ҳаводан 40%гача оғир бўлади, бу эса кислород етишмаслигига сабаб бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энг оғир синовлар олдинда. Ҳафта сўнгигача кам булутли ва совуқ антициклон маркази Астана устида йиғилади. Айнан пойтахт аҳолиси ушбу гумбазнинг қоқ марказида бўлишади ва юқори атмосфера босимини ҳис қилишади. Совуқ ҳаво оқими ўлканинг шарқига ҳаракат қилиб, дам олиш кунлари жанубий вилоятларда ҳам сезилади. Бунга кўра Алматида ҳам 49 йил аввалги рекорд совуқ ҳаво ҳарорати қайтарилади ёки янги рекорд ўрнатилади. Эслатиб ўтаман, Алматидаги энг совуқ ҳаво -27,8 ва -29,8 даража бўлганди. Астанада ҳафта охиригача кечалари -32...-37 даража, кундузлари -25...-30 даража, Алматида эрталаб -20...-25 даража, дам олиш кунлари -25...-30 даража, кундузлари -14...-19 даража, дам олиш кунлари эса -19...-24 даражагача совийди. Шу тариқа энг совуқ ҳаво ҳарорати дам олиш кунларига тўғри келади. Бундан кейин ҳаво аста-секин исишни бошлайди ва январь ойи охирида ўзининг иқлимий оқимига тушади” деб гапирди.