- 2022-09-08
Қозоғистон Саноат ва инфраструктур ривожланиш вазирлигининг транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Жанибек Тайжанов шаҳарлар орасидаги блокпостлар 1 июндан бошлаб олиб ташланишини маълум қилди.
Тайжанов “Идоралараро ҳайъатининг қарори билан 1 июндан шаҳарлар орасидаги блокпостлар олиб ташланади ва 5 июндан бошлаб йўловчи ташиш йўлга қўйилади. Йўловчиларни ташиш бўйича алгоритм бош санитар шифокорнинг 2020 йил 10 майдаги қарорига кўра ишлаб чиқилган. Ушбу қарорга кўра, автобуслар сўнгги бекатида дезинфекция қилинади, салонга фақат тиббий ниқоб таққан йўловчилар киритилади” деб гапирди.
Бош давлат санитар шифокорлар ва вилоят ҳокимиятлари қарорига кўра, коронавирус ёйилиш ўчоқлари ҳудудидаги маҳаллий блокпостлар қолиши мумкин.
Бош санитар шифокорининг сўзларига кўра, қозоғистонликлар шаҳарлар орасида ўз автомобилларида сафарга чиқишлари мумкин.
Йўловчи поездларини йўлга қўйиш 3 босқичда амалга ошади:
1. 1 июндан 54 жуфт поезд йўналишларда ҳаракатни бошлайди (ички йўналишларнинг 50%и).
2. 10 июндан бошлаб яна 39 жуфт поезд йўлга тушади.
3. Давлат чегарасидаги чекловлар олиб ташланишига кўра, 15 жуфт поезд ҳаракат қилишни бошлайди.
Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Мўғилистон йўналишларидаги халқаро автобуслар кўрсатилган давлатлардаги санитар-эпидемиологик вазият ижобийлашиш даражасига кўра қатновни бошлайди (жами 122 йўналиш).
Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Қозоғистон вилоятларида касалланиш ҳолатлари тенглашганини билдирди.
Биртанов “Эпидемияга қарши, жумладан чеклов чоралари сақланиб қолади. Ўлка ичидаги қатновлардаги чекловларнинг бекор қилиниши барча вилоятларда касалланиш даражаси тенглашганини кўрсатади. Энди ватандошларнинг бошқа вилоятларга бориш-келишини чеклашнинг зарурати йўқ” деди.