Қозоғистон ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлади


  • 11 Июнь, 2015
  • 1247

Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кириш бўйича қарийб 20 йил давом этган музокараларни якунлади.

Ташкилот бош котиби Роберто Азеведу ЖСТга аъзо мамлакатлар ва Қозоғистон ҳукуматини «ушбу тарихий қадам» билан табриклади. «Қозоғистонни ЖСТ таркибида олқишлайдиган кунимни орзиқиб кутяпман», – деди у.

ЖСТ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 июнь куни ташкилотга қўшилиш бўйича ҳужжатлар тўплами расмий маъқуллаши учун ишчи гуруҳга тақдим этилади, шундан сўнг тасдиқлаш учун ташкилот бош кенгаши ва ЖСТнинг амалдаги 161 аъзоси эътиборига ҳавола қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ЖСТга қўшилиш бўйича 1996 йил 29 январь куни ариза берган.

ЖСТ – жаҳон савдо соҳасида назорат қилиш вазифаларини амалга оширувчи ягона халқаро ташкилотдир. Ташкилотнинг асосий мақсади савдо соҳасини янада либераллаштириш ва мақбул рақобат шароитларини таъминлашдан иборат.


Бошқа мақолалар