- 2013-01-02
Қозоғистон республикасида ватандошликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунга киритилган тузатишлар маъқулланди. Энди қонун лойиҳаси парламентга кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳукумат йиғилишида террор жиноятлари учун ватандошликдан маҳрум қилиш бўйича қонунга тузатиш киритиш маъқулланди.
Қозоғистон юстиция вазири Марат Бекетаев “Ушбу қонун лойиҳасидан мақсад қонунчилик актларини конституцияга мос равишда келтиришдир. Ушбу лойиҳа президент кўрсатмасига биноан ишлаб чиқилди... Жиноий жазога қўшимча ватандошликдан маҳрум қилиш Қозоғистон республикаси жиноят кодексининг 21-статьясида кўрилади. Ўта оғир террор жиноятининг 14 таркиби учун жиноят кодексининг 10 статьясида ватандошликдан маҳрум қилиш муқобил жазоси тавсия этилмоқда. Масалан теракт содир қилиш, террор гуруҳини ташкиллаш ва бошқариш, терактда иштирок этиш каби” деди.
У “Миллий хавфсизлик ҳақидаги” қонунга кўра, буларга мустаҳкам конституция тизими, мусттақиллик, яхлитлик, территориал бутунлик ва шу кабилар киради.
Бекетаев “Мамлакатнинг ҳаётий зарур манфаатларига етказилган оғир зарарли жиноятларга жиноят кодексининг 11 статьясидаги 16 таркибда жиноятлар киритилган. Масалан, геноцид, бўлувчилик фаолияти, экстремистик гуруҳ ташкиллаш, бошқариш ва унда иштирок этишлар. Ушбу жазо истисно ҳолатларда суд тарафидан тайинланади” деди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрелда президент Нурсултон Назарбоевнинг телеканалга берган интерьвюсида қозоғистонликларни террор ташкилотларига қўшилган тақдирда ватандошликдан маҳрум қилиниши ҳақида гапирганди.