Россия заводида портлаш


  • 23 Октябрь, 2021
  • 312

22 октябрь куни эрталаб Россиянинг Рязань шаҳри яқинидаги “Эластик” заводининг порох цехида портлаш рўй берди.

Ҳодиса ҳақида маҳаллий вақт билан соат 08:22 да маълум бўлди. Бу вақтда янги смена энди иш бошлаган бўлиб, цехда 17 киши бор эди. Уларнинг 16 нафари воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

Портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни ўчириш учун 170 киши ва 50 та техника сафарбар қилинди. Соат 09:45 да ёнғин бартараф этилди.

Фавқулодда вазият мутахассисларининг дастлабки мулоҳазаларига кўра, портлашга технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлган. Лекин аниқ сабаблар мутахассислар томонидан айтилади.

Ушбу цех, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи ва ҳарбий снарядларни утилизация қилувчи компанияга тегишли бўлган.


Бошқа мақолалар