- 2017-09-27
Мисрда қумга кўмилиб қолган 3,4 минг йиллик Олтин шаҳар топилди.
Қадимий шаҳар эрамизгача бўлган 1391-1353 йиллари ҳукмронлик Аменхотап III даврида қурилган.
Машҳур археолог Захи Хавас бошчилигидаги жамоа аъзолари Қадимир Мисрнинг йирик маъмурий бўлинмасини топиб ҳайратга тушишди.
Хавас “Кўплаб хорижий археологлар жамоаси бу шаҳарни топишга уринди, лекин бунга муваффақ бўлмади. Биз қидирув ишларини Тутанхамон қабрдан бошладик” деди.
Археологлар маълумотларига кўра, Олтин шаҳар кўчаларида деворлар баландлиги уч метргача бўлган уйлар сақланиб қолган. Джонс Хопкинс университети профессори мисршунос Бетси Брайан таъкидлашича, ушбу археологик топилмалар аҳамияти бўйича фиравн Тутанхамон сағанасидан кейин иккинчи ўринда туради.