- 2018-07-06
Рамазон муносабати билан полиция томонидан 18 нафар мусулмон ўлдирилган Хитойнинг уйғурлар яшайдиган Шинжан вилоятида уйғурларга рамазонда мажбуран спиртли ичимлик ичиришмоқда. Бутун дунё уйғурлар конгресси раиси ёрдамчиси ва Шарқий Туркистонликлар жамияти раиси Сайид Тумтурк, Қашқар шаҳрида рўза тутган 18 нафар мусулмоннинг Хитой полицияси тарафидан ўлдирилганини ва уйғурларга рамазонда хўрлаш мақсадида мажбуран спиртли ичимлик ичирилаётганини айтди.
Сайид Тумтурк Хитой ҳукуматининг уйғурларга рўза тутишни тақиқлагани етмагандай, озиқ-овқат сотадиган дўкон эгаси уйғурларга 6 хил спиртли ичимлик сотиш мажбурияти қўйилганини сўзлади.
Бунга амал қилмаганлар ҳибсга олинишини билдирган Тумтурк қуйидагиларни гапирди: “Бунга ҳам қаноат қилмаган Хитой ҳукумати мусумонлар яшайдиган минтақада спиртли ичимлик ичиш фестивали ташкиллаб, Шарқий Туркистонлик ёшларга ушбу фестивалда иштирок этиш мажбуриятини қўйишган. Яширинча бўлса ҳам рўза тутганларни аниқлаш мақсадида босим ва зулмни орттирган Хитой раҳбарияти 22 июнда Шарқий Туркистоннинг Қашқар шаҳрида 18 нафар уйғур биродаримизни шаҳид қилгани ҳақидаги хабар келди. Халқаро ҳамжамият, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Хитойнинг ислом динига қарши очган бу урушини тўхтатиши керак. Биз яна Туркиядаги мавжуд ҳукуматга ва келажакда қуриладиган ҳукуматларга ҳам шуни айтишни истаймиз. Шарқий Туркистон масаласи Туркиянинг номусидир. Бу одамгарчилик масаласидир. Бу борада зудлик билан чора кўришини талаб қиламиз.”