Қозоғистоннинг ҳарбий кучи


  • 1 Май, 2017
  • 870

2017 йил учун бутунолам ҳарбий кучларининг рейтинги тузилди. Бу “Global Firepower Index” рейтингида Қозоғистон армияси 53-ўринни эгаллади. Жами рўйхатда 127 та давлат бор. Рўйхат бошида АҚШ, Россия ва Хитой жойлашган. Қозоғистон Бангладеш ва Ангола ўртасидаги ўринни эгаллаган.

Қозоғистон қуролли кучлари ўтган йилги позициясини сақлаб қолган. Қирғизистон 109-ўринни, Тожикистон 112-ўринни, Ўзбекистон эса 48-ўринни эгаллаган. Ҳар бий кучнинг бутунолам индекси 50 факторни ҳисобга олиб тузилади. Булар ҳарбий хизматга яроқли одам сони, армияга сарфланадиган давлат харажатлари миқдори, ҳарбий ҳаво, денгиз кучлари ва бошқа бир қатор критериялардир.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йили Қозоғистон ушбу рейтингда 13 поғона кўтарилганди. 


Бошқа мақолалар